Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё, балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди" News

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё, балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Самвел Бабаян баҳс ҳақида фикр билдирди.

Самвел Бабаян: "Мухлисларимизни табриклайман. Жудаям муҳим баҳсда ғалабага эришдик. "Бунёдкор" етакчи эмас, барибир чемпионатимизнинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. "Навбаҳор" муносиб ўйин кўрсатди. Бугун йигитлар нимага қодирлигини кўрсатишди, мухлислар ҳамўйиндан завқ олишди деб ўйлайман.

Биз учун ўта муҳим бўлган 4та баҳс қолди. Бу ушбу йилнинг финали ҳисобланади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолган баҳсларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- ОЧЛ ва Суперлигадаги ғалабалар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу ойнинг 24 санасида "Олимпик" ва 28 санасида "Ал Ҳилол"га қарши баҳслар кутиб турибди. Бу баҳсларда жамоадан 100%лик натижани кутиш мумкинми?

- Бизни "Ал Ҳилол"га қарши "принципиал" учрашув кутиб турибди. Бу ўйин аутсайдер ва етакчи ўртасидаги учрашув бўлмайди. Ушбу мавсум оддий ўйинлар бўлгани йўқ. Қолганлари ҳам шундай. Ҳар бир баҳсда ғалабага эришишни хоҳлаймиз.

- Нега Жасур Яхшибоев мавсум якунланмасидан жамоани тарк этди?

- Унинг соғлиги билан муаммолар бор, сабаби шу.

- Темурхўжа Абдуҳолиқовчи, у бугун майдонга тушмади.

- Унда ҳам шундай. Футболчининг жароҳати бор.

- Жамоанинг келаси мавсумдаги режалари бу йилгисидан фарқ қилади дейишяпти, бу ҳақиқатга тўғри келадими?

- Бугун "Навбаҳор"нинг замонавий тарихидаги барча бор нарса вилоят ҳокими туфайли. Олдимиздаги мақсадни у аниқлаб беради. "Навбаҳор" бу мавсум нафақат Осиё балки дунёдаги мавқеини тиклаб олди. Жамоамиз буёғига ҳам ўз олдига катта мақсадларни қўяди. Раҳбаримизнинг мақсадлари аниқ ва тасдиқланган. Бу гапларга ишонманглар.

- Жамоа ушбу мавсумдаги хатолардан керакли хулосалар чиқардими?

- Бу ўйинда ҳаммаси хатоларга боғлиқ. Ким камроқ хато қилса, ғалаба ўшаники. Тўғри, биз ҳам хато қилдик, мавсум давомида жароҳатлар бўлди. Хулосаларга келадиган бўлсак, ҳар бир омадсиз ўйиндан сўнг уни таҳлил қилиб, хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Асосийси - йигитлар масъулиятни ҳис қилишмоқда.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика