Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди News

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилди.

Ушбу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "лочинлар" устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Саволлардан бири қуйидагича бўлди: - Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти?

Самвел Вячеславович эса бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак".


Ҳа, мураббий тўғри айтди U-21 чемпионатида "Навбаҳор" жамоаси 25та ўйиндан 17 очко тўплаб 14та клуб орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор-Фарм" эса Про лигада иштирок этди ва 11та клуб орасида 9-ўринни эгаллади.

16 август куни сайтимизда "Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор" U-21 жамоаларининг аҳволи оғирлиги ҳақида мақола чиққанди. Ўша мақолада ёшлар жамоаларига эътибор пастлиги, апрель ойидан буён маош олинмагани, яшаш шароитларидаги қийинчиликлар ҳақида ёзилганди. Аммо билишимизча Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам, "Навбаҳор" клуби ҳам ёшлар жамоасига эътибор қаратишмади. Ҳар ҳолда ноябрь ойида ҳам шу жамоа аъзолари ҳамон пулларимизни беришмади, лекин асосий таркибга ОЧЛ учун катта харажатлар қилинмоқда деб мурожаат қилишди.

Наманган ҳокимлиги ўз пулларини асосий ва ёшлар жамоасига қанчадан тақсимлашига аралаша олмаймиз. Лекин йил бошида ЎФА билан келишилган сметада ёшлар жамоасига қанчадир пул ажратилиши ҳақида банд бўлса керак. Пойдеворни (ёшлар жамоасини) мустаҳкам қилмай туриб, бино ташқи кўринишига (асосий таркибга) қанча пул тиксангиз ҳам якун нима бўлишини кўпчилик яхши билади.

"Пахтакор" ва "Локомотив"да ишлаганида Самвел Бабаян асосан ёшларга эътибор қаратар эди. Аммо Наманганда негадир бу фалсафасидан чекингани одамни хафа қилади. Сабаби Самвел Бабаян ёш футболчиларга қўрқмасдан ишониб, уларни терма жамоа даражасига олиб чиқа оладиган инсон ҳисобланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика