Latest news

08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0

Самвел Бабаян: "Эрон клублари билан бўлган баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган" News

Самвел Бабаян: "Эрон клублари билан бўлган баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Нассажи Мазандаран"га қарши ўйиндан олдин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа футболчиси Азимжон Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! “Нассажи Мазандаран” адашмасам, ўз тарихида илк маротаба ОЧЛда иштирок этаётганлиги сабабли, ушбу мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлигини эътироф этиш жоиз. Бунга биз жамоа Наманганга ташриф буюриб, бизга қарши майдонга тушганида ҳам гувоҳ бўлдик.

Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, юқори даражадаги ташкилотчилик учун “Нассажи Мазандаран” вакилларига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Албатта, яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бизни Эрон билан кўп нарса боғлаб туради. Боиси, ОЧЛда халқаро майдонларда Эрон шарафини ҳимоя  қилган деярли барча клублар билан ўзаро рўбарў келганмиз ва ўша баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган.

Ушбу мамлакатлар терма жамоалари ҳамда клублари бир-бирларига рақиб бўлса, бу ҳар икки юрт футболи ривожида муҳим омил бўлиб, хизмат қилади.  Бундай ўйинлар орқали биз бир-биримизни тўлдириб, ривожланамиз. 

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйинда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика