Latest news

08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин News

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин

Суперлиганинг 13-турида Самарқандда катта тўқнашув кутилаяпти.

"Динамо" ва "Бунёдкор" — ўзига ҳос анъаналарига эга, икки мақсад, икки турли руҳиятдагилар тўқнашувидир. Бу учрашувда нафақат уч очко, балки устунлик анъаналари, турнир курашидаги позиция ва мухлислар ишончи учун ҳам кураш бўлади. Самарқандда "қалдирғочлар" ҳеч қачон енгилмаган, аммо бу гал уларга мағлубият билмас "Динамо" ва тажрибали Вадим Абрамов тўсиқ бўлиб турибди.

Бу тўқнашувда "Динамо" чемпионлик учун янада жиддий даъвогарга айланиши, "Бунёдкор" эса қулаётган кайфиятни тўхтатиб, қайта кўтарилишга интилиши мумкин. Қуйида ушбу баҳс олдидан жамоалар ҳолати, тарихий рақамлар ва турнир жадвали интригаси ҳақида батафсил.

Самарқандда синовдан ўтган "Бунёдкор" анъанаси

"Бунёдкор" жамоаси учун Самарқанд – омадли шаҳар. Клуб ўз тарихида "Динамо" меҳмони бўлган 13 та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. Ушбу беллашувларнинг 11 тасида "қалдирғочлар" ғалабага эришган, 2 ўйин эса дуранг билан якунланган. Бу ўзига хос анъана, бугунги учрашув олдидан "Бунёдкор" учун катта психологик афзаллик ҳисобланади.

Вадим Абрамов жамоаси — мағлубиятни унутганлар сафида

Самарқанднинг "Динамо" клуби жорий мавсумда Суперлигада мағлубиятга учрамаётган икки жамоадан бири. "Насаф"дан кейинги мағлубиятсиз жамоа айнан Вадим Абрамов шогирдлари бўлиб турибди. "Динамо" охирги марта 2023 йилнинг ноябрида, 25-турда “Андижон”га ютқазганди. Шу пайтдан буён жамоа барқарор ўйин намоён этмоқда.

“Бунёдкор”нинг меҳмондаги юриши: учта ўйинда мағлубият йўқ

Илгари билдирилганидек, "Бунёдкор"нинг сафардаги ўйинлари таҳсинга сазовор. Бироқ, жамоа жорий мавсумда меҳмон сифатида атиги 3 та ҳақиқий сафар ўйини ўтказган. Қолган 2 учрашув “Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ва жамоа номинал меҳмон сифатида иштирок этган.

Аниқ меҳмондаги натижалар қуйидагича:

  • "Шўртан" – "Бунёдкор" 0:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

Бу ўйинларда 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этилди. Жамоа сафарда ҳам ҳали мағлубиятнинг таъмини татаётгани йўқ, бу эса уларнинг барқарорлигини кўрсатади.

Ютуғсизликни тугатиш илинжидаги “қалдирғочлар”

Шу билан бирга, "Бунёдкор" умумий ҳисобда Суперлигада кетма-кет 5 та учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Илёс Зейтуллаев шогирдлари охирги марта 7-турда ОКМКни мағлуб этган эди. Кейинги баҳсларда эса қуйидаги натижалар қайд этилган:

  • "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Бунёдкор" – "Навбаҳор" 2:3

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

  • "Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1

Юқоридаги ўйинларда “Бунёдкор” ҳужумда фаол ҳаракат қилган бўлса-да, ҳимояда барқарорликни йўқотгани кўзга ташланади.

Мураббийлар дуэли: Зейтуллаев Абрамовни енгган

Илёс Зейтуллаев мураббий сифатида Вадим Абрамовга қарши бир марта майдонда рақобатлашган ва ўша баҳсда ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўша ўйинда рақибни 2:3 ҳисобида енгганди. Бу муваффақият Зейтуллаевга бугунги учрашувда ҳам ишонч бағишлаши мумкин.

"Динамо" – "Бунёдкор": тарихий натижалар ҳам “қалдирғочлар” томонда

"Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши охирги марта 2015 йилда очко олган — ўшанда 25-турдаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Шундан сўнг бўлган барча тўқнашувларда “Бунёдкор” Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Суперлига-2015. 25-тур.
12.10.2015. "Динамо" – "Бунёдкор" 1:1

Голлар: Камолиддин Мурзоев (13), Дилшод Жўраев (71)

Турнир жадвали: "Динамо" пешқадамлик учун курашда, "Бунёдкор"га ғалаба керак
"Динамо" учун бугунги баҳс нафақат тарихий анъанани бузиш, балки чемпионлик курашида муҳим поғонага айланиши мумкин. Ғалаба орқали Вадим Абрамов жамоаси "Насаф" билан фарқни атиги 3 очкога қисқартириб олади. Шу билан бирга, "Динамо"нинг захирада яна бир учрашуви — "Нефтчи"га қарши қолган. Агар ўша учрашувда ҳам самарқандликлар ғалаба қозонишса, очколар бўйича "Насаф" билан тенглашишади.
Бу эса 15-турга қадар интригани сақлаб қолади. Чунки 6 июль куни Самарқандда "Динамо" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Унда биринчи давранинг норасмий финали бўлиши ва қайси жамоа танаффусга пешқадам сифатида чиқишини ҳал қилиши мумкин. Вадим Абрамовни жиддий синовлар кутмоқда:

  • 14-тур (27.06.2025): "Қўқон-1912" – "Динамо"

  • Қолдирилган 7-тур: "Динамо" – "Нефтчи"

  • 15-тур (06.07.2025): "Динамо" – "Насаф"

  • Бу ўйинлар "Динамо"нинг чемпионлик амбицияларини белгилаб беради. Агар жамоа ушбу учрашувларни муваффақиятли ўтказса, танаффусга етакчи сифатида кириб бориш имконияти юқори.

"Бунёдкор" учун бугунги ўйин жадвал нуқтаи назаридан катта ўзгаришларни келтириб чиқармайди. Жамоа ғалаба қозонса ҳам, ютқазса ҳам мавқеини сақлаб қолади. Бироқ бу жамоага босим йўқ, дегани эмас. Илёс Зейтуллаев шогирдлари кетма-кет ғалабасиз серияга барҳам бериш ва мухлисларга умид бағишлаш учун ҳаракат қилишади.

Қолган икки турда "Бунёдкор" қуйидаги жамоаларга қарши баҳс олиб боради:

  • 14-тур (29.06.2025): "Бунёдкор" – "Сўғдиёна"

  • 15-тур (05.07.2025): "Андижон" – "Бунёдкор"

"Динамо" ғалаба орқали чемпионлик интригасини тўлиқ жонлантиришни истайди. "Бунёдкор" эса сўнгги ўйинларда йўқотилган ишончни тиклаш ва навбатдаги босқичга умид билан қарашни хоҳлайди. Мақсад турлича — аммо мотивация юқори. Шу сабабли, бу кечада нафақат тарих, балки келажак учун кураш кечади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика