Latest news

12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим" News

Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"

"Ливерпуль" етакчиси ва шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган юлдуз Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар унга янги шартнома таклиф қилдими, деган саволга жавоб берди.

"NBC Sports"га берган интервьюсида мисрликнинг сўзларига кўра, ҳозир деярли декабрь, аммо "қизиллар" ҳали унинг шартномасини узайтириш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади.

"Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим, шунинг учун қолишдан кўра кўпроқ кетадиганга ўхшаяпман", – деди Муҳаммад Салоҳ.

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлгани сабабли, январ ойидаёқ у бошқа клублар билан эркин агент сифатида шартнома тузиш учун музокара олиб бориши мумкин бўлади. Аввалроқ футболчи жорий мавсум у учун "Энфилд"даги охиргиси бўлиши мумкинлигига бир неча бор шама қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ яқинда фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика