Latest news

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Динамо" (матнли трансляция)  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  4 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  0 18:10Суперлига. "Шўртан" - "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  31 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   54 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  18 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  14 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  3 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман” News

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”

Ёзги трансфер ойнасида "Навбаҳор"га ўтган Саидазамат Мирсаидов "лочинлар" сайтига интервью берди.

– Ассалому алайкум! Саидазамат, аввало жамоамизга хуш келибсиз!

– Ваалайкум ассалом! Раҳмат!

– “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай содир бўлди? Жамоага сизни ким таклиф қилди?

– “Навбаҳор” клубидан менга жорий йил бошидан қизиқиш бор эди. Ўзимда ҳам мазкур жамоадан таклиф бўлгач, “Навбаҳор”да ўйнашга қизиқиш уйғонди. Боиси, клуб ўз олдига юксак мақсад,  яъни, чемпионлик унвони қўлга киритиш мақсадини қўйганди. Биринчи давра баҳслари якунланиб, давралар оралиғидаги танаффус юзага келгач, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовнинг таклифига биноан, жамоа таркибига қўшилдим.

– Жамоамиз сафига қўшилиб, машғулотларда ҳам қатнашишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?

– “Навбаҳор”да мени яхши кутиб олишди. Жамоада ички муҳит ҳам аъло даражада экан. Таркибга яқинда кўшилган бўлсам ҳам, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Машғулотлар  аъло даражада ва қизиқарли тарзда кечмоқда.

–  Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?

– Йўқ. Сабаби, таркибдаги деярли барча футболчилар менинг футболдаги акаларим десам, муболаға бўлмайди. Айримлари билан бирга тўп тепган бўлсам, баъзилари билан терма жамоада бирга машғулотлар олиб борганман. Улар менга жамоага мослашиш жараёнида ёрдам беришмоқда.

– Париж - 2024 Олимпиадаси таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

– Олимпиадада кутилган натижага эриша олмадик. Бунинг эса ўзига хос объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Жумладан, ташкилотчиликда ҳам камчиликлар етарлича бўлди. Ҳар куни қийинчиликка дуч келдик, Ўн беш дақиқалик йўлга бир  соатда етиб борар эдик, шунингдек, таомларга ҳам мослашиш қийин бўлди. 

– Олимпиадада ижобий натижа қайд этиб, “плей-офф” баҳсларига йўлланмани қўлга киритишингларга кўпчилик ишонганди. Аммо гуруҳ босқичи ўйинлари олимпиячиларимиз учун омадсиз якунланди. Сизнингча, яхши натижага эришиш учун жамоага нима етишмади, деб ўйлайсиз?

– Терма жамоамиз кучли гуруҳдан жой олди. Гуруҳимиздаги жамоаларнинг ярим финалгача етиб борганлиги буни исботлаб турибди. Бу уларнинг қандай кучга эга эканлигидан далолат. Биз ҳам рақибларга қарши тенгма – тенг кураш олиб бордик. Фақат ҳужумлар ўз якунига етмади.

Менимча, жамоамиз ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганида, ўйлайманки, биз ҳам ярим финалгача етиб борар эдик. Аммо тақдир экан, гуруҳ босқичидан кейин, мусобақани якунлашга мажбур бўлдик.

– “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ва Суперлигадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Жамоа таркибидан яхши футболчилар жой олишган. “Навбаҳор” клубида футболни тушунадиган, севадиган раҳбарлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият томонидан жамоанинг ижобий натижаси учун ҳамма шароитлар яратиб берилган. Мураббийлар штабидан ҳам яхши мутахассислар ўрин олишган. Яна бир аҳамиятли томони, “Навбаҳор” мухлислари ҳам футболни севишади, ҳатто машғулотларга ҳам келиб, футболчиларни олқишлаб туришар экан.

Менимча, шундай шароит ва муҳитга яраша, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишимиз зарур. “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман.

Худо хоҳласа, ушбу ниятим амалга ошади.

– Сўнгги сўз ўрнида фикрларингиз...

– “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳамда мухлисларига мени илиқ тарзда кутиб олишгани ва қўллаб-қувватлаб туришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Айниқса, ишқибозларга шунчалик футболни севиб, жамоага келганимнинг илк куниданоқ ишонч билдиришгани учун катта раҳмат айтаман.

Бундай мухлислар ғалабаларга лойиқлар. Шу боис, биз чиройли ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Мақсадимизни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика