Latest news

11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  1 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди" News

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга кичик интервью берди.

"Жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Бу финал ва финаллар такрорланмайди. 90 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Дуранг натижаси қайд этилмасди. Биз Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик. Қитъадаги энг катта мусобақада иштирок этиш барчанинг орзуси. Биз бундай қийин вазифани уддаладик. Биз ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўрамиз, аммо бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга эди. Бугун иштиёқ ҳам, тактика ҳам ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бор эди, аммо мухлисларимиз олдида яхши ўйин намойиш этишга ва кубокни қўлга киритишга мажбур эдик. Бугун бутун стадион қизил рангда эди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди. Бутун ўйин давомида турли хил зоналарда ўйнаганим ва ҳимояга кўп ёрдам берганим мураббийимизнинг кўрсатмаси эди", - дея фикр билдирди Рустам Турдимуродов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика