Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"
25 sep 00:35
News


Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"
Эслатиб ўтамиз, инглиз ва португал футболчилари 2006-йилги Жаҳон чемпионатида Англия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда тўқнашган эди, ўшанда иккаласи ҳам "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнарди. Кейинчалик Уэйннинг интервьюда Криштиану ҳақида айтган фикрларидан сўнг собиқ ҳамкасабаларнинг муносабатлари янада ёмонлашган.
"Одамлар мени ундан нафратланади деб ўйлашади. Мен уни жуда яхши кўраман. Роналдуни мутлақ даҳо деб ҳисоблайман, унинг қилаётган ишлари тасаввурга сиғмайди.
Мен Криштиануни яхши кўраман ва у билан ўйнаш менга ёқарди. Ўйлашимча, одамлар биз қанчалик яқин бўлганимизни ҳатто тасаввур ҳам қила олишмайди.
Менимча, Месси Роналдудан яхшироқ деганим учунгина одамлар мени Криштиануни ёқтирмайди деб ўйлашади. Мен Мессини ҳам яхши кўраман, унинг ўйинларини кузатишни ёқтираман ва фақат шунинг учун шундай деганман. Чунки, назаримда, Месси ўйин, ҳамкасаблари билан муносабат ва шунга ўхшаш жиҳатларда озгина устунроқ эди.
Роналду - майдондаги қотил. Одамлар мен Месси Роналдудан яхшироқ деганим учун, Криштиану менга ёқмайди ва мен у ҳақида манманлик билан гапиряпман деб ўйлашади," - деди Уэйн Руни собиқ ҳимоячи ва МЮ сардори Рио Фердинанднинг подкастида.
Similar news

Comments