Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Рубен Невеш: "ЖЧда осон ўйинлар бўлмайди" News

Рубен Невеш: "ЖЧда осон ўйинлар бўлмайди"

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ЖЧ-2022 "H" гуруҳи 1-турида Гана устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

"Ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди, бу турнирда осон ўйинлар бўлмайди. Барча жамоалар юқори савияга эга ва биз ҳар доим бор кучимизни сарфлашимиз лозим. Қийин учрашув бўлди. Биринчи бўлимни назорат қилдик, иккинчи таймда Гана томонидан босим кўпроқ бўлди ва биз бироз орқага чекиндик. Учрашувда биз кўпроқ прагматик бўлишимиз керак эди. Кейинги ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз", – деди Невеш.

Португалия "H" гуруҳида 3 очко билан биринчи, Гана эса 0 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бунгача Корея ва Уругвай термалари дуранг (0:0) ўйнаб, 1 очкодан жамғарганди.

Португалияликлар 28 ноябрь куни кейинги тур доирасида Уругвайга қарши майдонга тушишса, Гана Жанубий Корея термаси билан тўқнаш келади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика