Latest news

11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  0 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12

Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Машъал" - "Насаф" баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ғалабага эришдик, бу биз учун жуда муҳим эди. Сафарда уч очко олиш жадвалда яхши таъсир қиладиган нарса. Шу сабабли бугун йигитларимиз ғалаба учун ўйнади. Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ўйиндаги назоратимиз ҳам яхши эди. Иккинчи бўлим бошида ташаббусни "Машъал"га бериб қўйдик. Шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан жамоамда ўзига бўлган ишончи бор эди. Ўзгаришлар ва тактик юришларимиз иш берди ва бугун ғалабани қўлга киритдик.

- Умар Эшмуродовнинг иккинчи бўлимдаги ўзгаришига кўп хато қилаётгани сабаб бўлдими?

- Биринчи бўлимни жароҳат билан тугатди. Кийим алмаштириш хонасига борганимда у ўйнашга қийналаётганини айтди. Уни мажбурламадик. Мажбурий алмашиш бўлди.

- Ислом Кенжабоев билан тузилган шартнома бекор қилинди. Унинг кетиши кутилганмиди?

- У бир йил давомида жароҳати сабабли ўйнамади ва жароҳатини даволади. Шу билан бирга клуб билан бўлиб турди. Тузалганидан кейин ўйинларга секин-секин жалб қилиб, жисмоний ҳолатини тиклаб олишимиз керак эди. Лекин у кўпроқ ўйнашни хоҳлади. Шу учун кетишга қарор қилди. Ўзаро келишган ҳолда Кенжабоевга омад тиладик. 

- Давралар оралиғи яқин. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими? "Насаф"да ҳам камчиликлар кўринди ва буни ёпишга ҳаракатлар бўлса керак.

- Бу жараён кетмоқда. Айрим нуқталар бўйича 2-3та футболчи олишни режалаштиряпмиз. Агарда бу амалга ошса, биз жамоанинг ўйинин кучайтира оладиган футболчиларни чақирмоқчимиз.

- Айнан қайси позициялар?

- Буни айтмай қўяқолай. Лекин режамизда камида 2-3 футболчи бор.

- Улар легионерми ёки маҳаллий футболчи?

- Легионер ҳам бор, маҳаллий ҳам. Лекин кўпроқ эътиборимиз легионерларга қаратилган. Балки бу амалга ошса, ҳаммага етказамиз.

- ОАВда Азиз Ғаниевнинг "Насаф"га қайтиши борасида хабарлар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Азиз бўйича ҳеч қандай гап йўқ. Унинг клуби билан яхшигина шартномаси бор, менимча у бу ерга энди қайтмаса керак.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика