Latest news

19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  1 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  31 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга ва ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. Биз ҳеч қачон футболчиларга майдонда ҳиссиётга берилинглар ёки уришинглар деб кўрсатма бермаймиз. Бугун футболчиларимиз ўзларини ноодатий тутишган бўлса, бу бўйича жамоамиз номидан узр сўраймиз. Улар тегишли тартибда қизил карточка билан жазоланишди. Бу холат кейинги ўйинларда натижамизга таъсир кўрсатиши мумкин. Бугун ҳақиқатан етакчи жамоалар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Умуман олганда, ёмон ўйин бўлмади деб ўйлайман. "Сўғдиёна" яхши шаклланган, тажрибали жамоа, улар бежиз юқори ўринларда юрганлари йўқ. Бугун таркибимизда айрим футболчиларда шамоллаш аломатлари борлиги учун ўзгаришларга қўл урдик. Йўқотилган очколарни бугунги каби қийин ўйинларда тиклашимизга тўғри келяпти.

- Хусайин Норчаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлайманки, жиддий эмас. Ҳозир жамоамиз шифокоридан сўрадим, мускулларини озроқ жароҳатлаб олибди. Насиб бўлса, Норчаев кейинги ўйингача тикланади.

- Умар Эшмуродовда ҳам қўли билан боғлиқ жароҳат бордек кўринди...

- Йўқ, Умар Эшмуродовда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди, қўли билан боғлиқ эмас. Шунга қарамай, у жасорат кўрсатиб майдонга чиқди.

- Кенжабоевни "Насаф"га қайтариш варианти кўриб чиқилдими?

- Мухлисларга айтмоқчиман, биз Кенжабоевни агенти билан боғландик. Агар у жамоамизга қайтса хурсанд бўлишимизни айтдик, бироқ негадир у "Қизилқум" таклифини маъқул кўрди.

- Ойбек Бозоровни захирада қолдирилиши иккинчи бўлимда жамоа ўйинини кучайтириш учун амалга оширилган услуб эдими?

- Йўқ, Қўқондаги ўйиндан сўнг Бозоровда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди. У икки кун машғулотларда қатнашмади. Шу сабаб уни захирада қолдирдик, агар асосий таркибда тушганида 30 дақиқа ичида унда чарчоқ аломатлари кўриниб қоларди. Фикримча, ҳаммаси тўғри бўлди.

- "Сўғдиёна" жамоаси футболчилари ва мураббийининг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Улуғбек Бақоевни яхши биламан. Жамоаси ҳам ўзи каби характерга эга. Бу каби ўз характерига эга бўлган жамоаларга мағлубият ёқмаслиги аниқ. Бугун улар биринчи мағлубиятни қабул қилиб олишди, шу сабаб ҳиссиётларга берилган бўлишлари мумкин. Уларни айбламаган бўлардим.

- Абдувоҳид Неъматов бугун асабий кўринди. Бу ўйин суръати билан боғлиқми?

- Ўйин суръати билан ҳам боғлиқ. Мен футболчилардан майдонда спорт қонунларига амал қилган холда курашишларини талаб қиламан.

- Трансфер ойнаси очиляпти. Қандай режалар мавжуд? 

- Ислом Кенжабоевни таркибда кўришни жуда ҳам истагандик, чунки қанотларни кучайтиришимиз керак. Яқин кунларда Марко Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз. Аниқ бўлса, сиз журналистлар орқали мухлисларга етказамиз.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика