Latest news

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  58 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  90 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Кўриб турибсизлар, Қаршига келган рақиб ҳимоядан ўйин ташкил этяпти. Иккинчи бўлимда тезликни янада оширдик. Ҳар доим шундай ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз, лекин баъзи холатларга ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилаяпти. Рақиблар темпни туширишга, вақт чўзишга уринишаяпти. Асосийси ғалаба, бу бизга зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни ва жамоа вакилларини табриклаймиз.


- Жавоҳир Сидиқов яхши ҳаракат қилди. Унинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Жавоҳир катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бугун ҳам пенальтини ўз зиммасига олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. Ўйин охирида узун узатмалар услубига ўтдик, шу боис уни захирага олдик. 


- Баҳром Абдураҳимов қайдномага киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Баҳром тўлиқ тикланиб улгургани йўқ. Кечаги машғулотда унинг тикланмагани кўринди. Бизда жароҳатлар бор, шунингдек етакчи ўйинчиларимиз жамоани тарк этди. Шунингдек, Марко ҳозир ёрдам бера олмайди, шунингдек яна бир легионер Лима ҳам. Стандарт вазиятларда бу сезилиб қолаяпти. Баҳром билан Лима эртароқ сафга қўшилишади. Марко 1-2 ой атрофида сафга қайтиши қийин, у жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 


- Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга тўлиқ қўшилиб кета олмаганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- У Тожикистон чемпионатидан бизга келиб қўшилди. Унга озгина вақт керак.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика