Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  5 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Рўзиқул Бердиев "Насаф" машғулотларидаги пенальти мусобақаларида ким кўпроқ ютишини айтди News

Рўзиқул Бердиев "Насаф" машғулотларидаги пенальти мусобақаларида ким кўпроқ ютишини айтди

Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасидаги "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Голларни вақтида уриб олдик. Бу бизнинг ўйинимизга енгиллик тақдим қилди. Агарда гол урмаганимизда кураш узоқроқ давом этарди. "Металлург" сўнгги пайтларда 5 ҳимоячи билан ўйнаяпти ва буни яхши тарзда амалга оширмоқда. Тезкор голимиз уларнинг режасини бузди. Қисқаси, ўйинни назорат қилдик. Ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Асосийси - ғалабага эришдик.

- "Насаф" ҳар уч кунда ўйин ўтказяпти? "Навбаҳор" "Бунёдкор" билан ўйинни қолдиргани сабабли "Насаф" ҳам ўйинини қолдириш илтимоси билан чиқиши мумкинми?

- Кубок финалга чиқа олмагани учун келишилган тарзда ўйинни қолдиришди. Агарда биз ёки ОКМК ҳам финалга чиқа олмаганида ўйин қолдирилиши мумкин бўлганди. Терманинг йиғинлари сабабли ўйинлар тақвими жуда зиқ. Бироқ ҳар қандай вазиятдан чиқиш керак, шу сабабли ротация қиляпмиз, бошқа футболчиларга ҳам имконият беряпмиз.

- Кетма-кет иккинчи ўйин-ки, жамоа сўнгги дақиқаларда пенальтини ура олмаяпти. Пенальти тепиш учун алоҳида футболчи тайёрланмаяптими?

- Баъзида пенальти тепиш бўйича мусобақалар ўйнаб турамиз. Унда кўпроқ мен ғолиб бўламан. Шу сабабли бу йигитларда муаммоли тарзда кўринаётгандир. Албатта, бунга жиддий ёндашишимиз керак. Баъзи пайтларда Азиз яхши ҳаракат қиларди. Пенальтини яхши тепадиган Жавоҳир майдонда эмасди. Зафармуродга ҳам кўп ишонардик. Ушбу пенальтиларни тажрибали футболчиларга бердик. Буни тузатишимиз керак. Чунки бу муҳим ўйинларда жуда керак бўлиб қолади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика