Latest news

13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  1 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  1 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  1 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  3 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”  5 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  8 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  27

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа" News

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда иккинчи рақам бўлиб ўйнадик, аммо шунга қарамай бугун рақибдан кўпроқ вазият ярата олдик. "Сурхон"га тўпни бериб қўйдик. Муҳими ғалаба эришдик. Ҳар бир очко жуда муҳим ва шу сабабли бугун кўпроқ натижа учун ўйнадик.

- Бугунги учрашувда ҳимоявий услубни танладик деб айтиб ўтдингиз. Бундай услубни ўйин давомида танладингизми ёки учрашув стартидан аввал ҳам "Насаф" ҳимоявий футбол намойиш этишни режа қилганмиди? Бундай услуб сизни қанчалик қониқтирмоқда? Рўзиқул Бердиев ўзи ёқтирган футбол фалсафасидан бироз чекингандек туюлмоқда.

- Ўйиндан аввалги режамиз ҳам шу эди дея оламан. "Сурхон" жамоасининг нималарга қодир эканлигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Рақибимиз тўпга эгалик қилишни яхши кўради. Шунинг учун биз кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаш қарорига келдик. Йигитларга кескинроқ ўйнаш кераклиги ва рақибга далилроқ босим ўтказиш кераклигини таъкидлагандим. Тезда қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди, аммо баъзи вазиятларда ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида камчиликлар кузатилди. Ўйин режамиз ҳам шундай эди. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири рақиб бизнинг жарима майдончамиз ичида вазият яратмаслиги эди. Биз бу вазифани уддалай олдик. Ўйин сўнгидаги вазиятдан ташқари, "Сурхон" бошқа вазиятлар ярата олмади.

- Зафармурод Абдираҳматов бугун захирада қолдирилди. Бунга сабаб нима? У жароҳат олдими ёки ротацияга қул урдингизми?

- Бизда муаммолар кўп. 4та ҳимоячимиз жароҳатланган. Икки нафар марказий ҳимоячимиз "лазарет"да бўлгани сабабли Акмал Мозговойни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Бу ҳам ўйинимиз сифатига таъсир қилмоқда. Зафармуроднинг бироз бели оғриди. Кеча жамоавий машғулотларга яна қўшилди. Таваккал қилишни истамадик ва у бугун захирада қолди.

- Жароҳатлар кўплиги ва шу сабабли бир нечта муаммолар борлигини айтиб ўтдингиз. Бундай қийин ҳолатдан жамоангиз намойиш этаётган ўйин ва қайд этилаётган натижалардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

Ёқотишлар жамоага таъсир ўтказиши аниқ. ОКМКга қарши кечга учрашувда барчаси яхши эди. Сабаби Алибек Давронов майдонда эди. Давронов жароҳат олганидан сўнг марказий ҳимоямиз оқсамоқда. Акмал Мозговойнинг ўзининг позицияси бор. Лекин шунга қарамай, Мозговой юклатилган вазифани бажариб бермоқда. Уни мажбуран марказий ҳимояда ўйнатяпмиз.

- "Насаф" жамоаси мавсум аввалида уч нафар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди: Зоран Марушич, Виктор да Сильва ва Бобир Абдиҳолиқовлар "Насаф" ҳар бир учрашувда етарлича вазиятлар яратмоқда, аммо реализация жуда ёмон. Ҳозирги таркибдаги уч нафар ҳужумчидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Масалан ўтган мавсум ҳужумчи танлашда хатога йўл қўйганингизни тан олган эдингиз.

- Мени қониқтирмаётган ҳужумчилар захирада ўтирибди. Зоран Марушичнинг қолган ҳужумчиларга қараганда фойдаси кўпроқ тегмоқда. Шу сабабли у асосий таркибдан жой олмоқда.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика