Latest news

20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  30 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  27 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  4 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  1 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Рой Кин: "МЮ Роналдуни ҳурмат қилмаяпти" News

Рой Кин: "МЮ Роналдуни ҳурмат қилмаяпти"

"Манчестер Юнайтед" собиқ хавбеки Рой Кин клубнинг Криштиану Роналдуга бўлган муносабатини танқид қилди.

Ҳужумчи АПЛда "Манчестер Сити" билан ўйинда (3:6) захирада ўтирди. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг унинг "фаолиятини ҳурмат қилгани учун" майдонга туширмади.

"Юнайтед" Роналдуга ҳурматсизлик қилмоқда. Уни трансфер ойнаси ёпилишидан олдин қўйиб юбориш керак эди.

Бош мураббий уни сақлаб қолмоқчи эканлигини айтди. Майли, ҳужумда турлича вариант бўлиши керак, лекин Роналдуни захира ўриндиғида ўтириши учун қолдириб бўлмайди. У тарихдаги энг буюкларидан бири ва унинг борадиган жойи йўқлигига ишониш – бу бемаънилик. Унда 4-5 та яхши вариант бор эди.

Тен Ҳаг Роналдуга ишонмаяпти. Биз унинг еврокубокларда бир неча ўйин ўтказганини кўрдик холос. Шу кетишда вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлади.

Роналдуга 2022 йилги Жаҳон чемпионати мотивация беради, аммо унинг доимо захирада ўтириши яхши эмас. Менимча, "Манчестер Юнайтед" фақат ҳурматсизлик кўрсатмоқда. Уни "Сити"га қарши ўйинда майдонга тушириш керакмиди? Балки!  Ҳисоб 0:4 эканлигини нима фарқи бор? Роналду шунчалик кўп гол урганки, буни ундан яхшироқ уддалаган одам йўқ. Инсонлар прессинг ғоясига берилиб кетишган, лекин сиз шунчаки тўпни керакли жойларга узатсангиз бўлди, Криштиану гол уради", – деди Кин.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика