Latest news

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман" News

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида ўзини танқид қилганларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Жамоага қачон ҳимояда ёрдамим кераклигини биламан. Лекин клубдаги асосий вазифам - жамоага ғалаба тақдим этиш ва гол уришга ёрдам бериш, ҳимоявий ҳаракат - ишимнинг бир қисми.

Баъзилар буни кўришни хоҳламайдилар, чунки улар мени ёқтирмайдилар. Лекин ҳақиқатан ҳам, мен 36 ёшдаман, ўзим истаган совринларни қўлга киритяпман, шу боис мен ҳақимда ёмон гапирадиган одамлардан нега хавотирланишим керак?!

Кечаси яхши ухлайман. Тоза виждон билан ётаман. Сиз эса ўз ишингизда давом этасиз, чунки мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман.

Танқид бизнеснинг бир қисмидир. Бу мени безовта қилмайди. Ростини айтсам, танқид яхши деб ўйлайман. Агар бу одамлар мен ҳақимда қайғуришса ёки мен ҳақимда гапиришса, демак, улар менинг потенциалимни, футболда нималарга қодирлигимни билгани учун гап тарқатишади. Демак, бу ижобий жиҳат.

Сизга бир мисол келтирай: агар сиз мактабнинг энг зўр ўқувчиси бўлсангиз ва энг ёмон ўқувчилардан сизни ёқтириш-ёқтирмаслигини сўрашса, улар ёқмайди деб жавоб беришади", - дейди 36 ёшли португалиялик форвард.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика