Роналду МЮда кимни ҳақиқий профессионал деб билади? News

Роналду МЮда кимни ҳақиқий профессионал деб билади?

Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" футболчилари орасида профессионаллиги билан ажралиб турадиган футболчи ҳақида гапирди.

Роналду у қадрлайдиган фидойилик ва ўз касбининг устаси қандай бўлиши борасида саволга қўйидагича жавоб берди:

"Мен фақат "Манчестер Юнайтед"да кўрганларимни айтишим мумкин. Диогу Далот – ҳақиқий намуна, у ёш, ақлли ва профессионал. Унинг футболда муваффақият қозонишига шубҳам йўқ. Яна бир неча йигитлар ҳам бор – Мартинес, Каземиро, гарчи у 30 ёшдан ошган бўлса-да. Мен Далотни бу борада энг яхши, деб айтган бўлардим".

23 ёшли Далот 2018 йилдан буён "қизил иблислар" таркибида тўп тепади. 2020/21 йилги мавсумни "Милан"да ижара асосида ўтказди. Эслатиб ўтамиз, у Роналду билан бирга яқинда старт оладиган Қатардаги ЖЧ-2022да Португалия терма жамоаси сафида ўйнайди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика