Latest news

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Сайфиддин Эрматов вафот этди News

Сайфиддин Эрматов вафот этди

Узоқ йиллар давомида иқтидорли спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оиласига таъзия билдирамиз.

Маълумот учун, Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Болалигидан футболга меҳр қўйиб, миллионлар ўйини билан шуғулланиб келган. Жумладан, ёшлик даврларида "Пахтакор", "Спартак" ва "Автомобилчи" жамоаларида тўп тепган. Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич "Пахтакор" болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида "Чиғатой" номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган. Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.

Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Эрматов, шунингдек, Абдуҳамидулло Расулов каби таниқли ҳакамларни учратиш мумкин. Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика