Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Равшан Эрматов: "Сречко Катанец "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидан 3 нафар ёш футболчини ён дафтарига ёзиб олди" News

Равшан Эрматов: "Сречко Катанец "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидан 3 нафар ёш футболчини ён дафтарига ёзиб олди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси кеча Суперлиганинг 24-турида ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди (5:0).

Ушбу учрашув якунлангач жамоа аъзоларига расман чемпионлик кубоги топширилди. Тақдирлаш маросимида кўплаб мартабали меҳмонлар, мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Улар қаторидан ўрин олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Аввало "Пахтакор" мухлисларини навбатдаги чемпионлик билан табриклаймиз. Жамоа мураббийлари, футболчилари бу йўлда катта меҳнат қилишди. Албатта буни ҳам эътироф этишимиз керак. Мавсумнинг якуни бўлгани боис айрим футболчиларда чарчоқ аломати борлиги кўриниб турибди. Шундай бўлсада, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец 3та ёш футболчини ўзининг ён дафтарига ёзиб олди. Қувонтирадиган жиҳати шуки, бизда янги ёш футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар эртанги кунда терма жамоамизнинг асоси бўла олади",- дейди Равшан Эрматов. 


- Сир бўлмаса, 3 нафар футболчининг исмини айта оласизми?

- Мен бу жараёнга аралашмайман. Чунки бу нотўғри бўлади. Терма жамоа мураббийи хурсанд бўлиб 3 нафар футболчининг ўйинини кузатиб боришини айтди. Бундан мен ҳам хурсандман. Мана шундай ўйинлар орқали ёшлар шаклланади, ўсади. Ўзларининг орзуси бўлган терма жамоада ўйнаш учун астойдил ҳаракат қилишади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика