Latest news

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  9 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   1 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  16 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди News

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов миллий терма жамоа мураббийлар штаби билан келаётган йилги режаларни муҳокама қилди.

"Дастлаб терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Грузияда ўтган йиғин натижалари ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки қисми борасида ҳисобот тақдим этди. 

Шундан сўнг миллий жамоанинг кейинги йилги режалари муҳокама этилди. Хусусан, словениялик мутахассис тайёргарликни январь ойидан бошлашни ва мавсум оралиғида бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди. 

Ўз навбатида, Равшан Эрматов кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари амалиётини давом эттириш борасида ЎФА томонидан барча ишлар қилиниши, юртимизда умидли, истеъдодли футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда, селекция ишларини доимий тарзда амалга ошириш зарурлиги, айниқса, ёшларга эътиборни ошириш ва барча футболчилар миллий жамоада ўйнаш учун бир хил имкониятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Терма жамоамизнинг 2022 йилдаги тўлиқ тақвими, ўйинларнинг эҳтимолий саналари, йиғин кунлари батафсил ишлаб чиқилди. Шунингдек, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, футболчиларнинг тиббий текширувини янада чуқурлаштирилган тартибда ўтказишга келишилди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика