Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи News

Расмий хабар: Отабек Ғуломхўжаев - "Андижон" жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор, "Сурхон" жамоасига қарши учрашувдан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев вазифасидан озод қилинган эди.

Жамоа раҳбарияти бош мураббийликга бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев номзодини муносиб деб топди.

Отабек Ғуломхожаев шу пайтгача дастлаб "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Ушбу жамоа сафида "Андижон"нинг ёш футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган.

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шундан сонг "Навбаҳор" жамоасида селекcионер мураббий сифатида иш юритган.

Малумот ўрнида, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда "Андижон" жамоамиз сафида топ сурган. Афсуски оғир жароҳат туфайли айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

"Навбаҳор" жамоасида таркибни ёшартиришга эришган ушбу мутахассиснинг жамоамизга таклиф қилиниши орқали келгуси йилларда ёшларга катта имкониятлар бериш ва улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Умид қиламизки, Ғуломхўжаев бошчилигида жамоамиз суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоанинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди, - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика