Latest news

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  29 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   2 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  86 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Расман: “Металлург” босния ва герцеговиналик ўйинчи билан шартнома имзолади News

Расман: “Металлург” босния ва герцеговиналик ўйинчи билан шартнома имзолади

Бекобод жамоаси ўз таркибига легионер ярим ҳимоячи қўшиб олди.

"Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибини яна бир иқтидорли ўйинчи билан тўлдирди. Клуб 25 ёшли Босния ва Герцеговиналик ярим ҳимоячи Керим Палич билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

Керим Палич Сараево шаҳрида таваллуд топган. Профессионал футболчилик фаолиятини “Железничар” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Босна Юнион”, “Интер” (Братислава), “Крупа”, “Сараево” жамоаларида тўп сурди. Босния ва Герцеговина терма жамоаларига жалб этилган. Ўсмирлар, U-19 терма жамоалари таркибида халқаро учрашувларда майдонга тушган. Фаолияти давомида 120 та учрашувда тўп сурган. 6 та тўп киритган.

Босния ва Герцеговина миллий чемпионати – Премьер лигасида 46 учрашувда мвйдонга чиқиб (“Крупа”да 28 та, “Сараево”да 18 та ўйин), 1 та гол киритган. 15 марта огоҳлантирилган.


Керим Палич (Босния ва Герцеговина)

25 ёшда. 1997 йилнинг 24 январь санасида таваллуд топган.

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Фаолият юритган жамоалари:

2014 – 2015 йиллар – “Железничар”

2016 йил – “Босна Юнион”

2017 йил – “Интер” (Братислава, Словакия)

2018 – 2020 йиллар – “Крупа” ФК

2021 – 2022 йиллар – “Сараево” ФК


“Металлург” ПФКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Керим!!!", — дейилади "Металлург" хабарида.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика