Latest news

10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  0 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  8 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  1 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  8

Раде Петрович: "Жорий мавсумдаги энг яхши ўйинимиздан бирини ўтказдик. Кумуш медаллар учун курашамиз" News

Раде Петрович: "Жорий мавсумдаги энг яхши ўйинимиздан бирини ўтказдик. Кумуш медаллар учун курашамиз"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бунёдкор"ни бир очко билан табриклайман ва уларга омад тилайман. Биз бугун бутун мусобақа давомидаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Рақиб деярли вазиятлар яратмади. Олдинда тўртта баҳс бор. Биз кумуш медали учун курашишда давом этамиз", - дея фикр билдирди мураббий Раде Петрович.


- Жамоангиз намойиш этган ўйинга баҳо бериб ўтсангиз?

- Дастлабки 15 дақиқада учта яққол вазиятга эга бўлдик, кейин эса ўйинни назорат қилдик. Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ бошқардик. Фақатгина, стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Яна бир бор такрорлайман, бугун биз жуда сифатли ва яхши ўйин намойиш этдик. Шу ўйинимизни чемпионат сўнгига қадар сақлаб қолишимиз керак.

- Зоран Петрович анча вақтдан бери жамоада кўринмай қолди. Кўпчилик, Петрович "Сўғдиёна"ни тарк этган деб айтишмоқда. Ушбу вазиятга ойдинлик киритсангиз?

- Сентябрь ойида биз меҳнат шартномасини бекор қилдик ва Зоран уйига қайтиб кетди.

- "Сўғдиёна" етакчиси Дориев августдан буён гол урмаяпти. У ҳали ҳамон жуда яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо голлар йўқолиб қолди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, у қандай ўйинчи эканлигини биласиз. Умид қиламанки, у сўнгги тўртта учрашувда яна голлар ура бошлайди.

- "Сўғдиёна" жамоаси жорий мавсумда ўзининг тўлиқ потенциалини намойиш эта олдими?

- Менинг фикримча, биз яхши мавсум ўтказмоқдамиз. Натижаларимизга Шоҳрух Абдураҳмоновнинг жароҳати таъсир ўтказди. Абдураҳмонов дастлабки турларда Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турганди, аммо у жароҳат олди. Биз Шоҳрухсиз ҳам яхши натижа намойиш этмоқдамиз. Биз иккинчи ўрин учун курашамиз.

- "Сўғдиёна" сўнгги иккита баҳсда очколар йўқотди. ОКМКга қарши ва бугун ҳам жамоангиз биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Кейин ҳисобни тенглаштирди, лекин бу ғалабага етарлича бўлмади. Нима деб ўйлайсиз, сўнгги икки баҳс жамоанинг якуний жадвалдаги ўрнини ҳал этиши мумкинми? Айнан шу икки баҳс туфайли "Насаф" билан бўлган фарқ йириклашиб кетди.

- Мен айтиб ўтганимдек, биз бугун жуда яхши ўйин намойиш этдик. Барча футболчилар бугунги ўйиндан рози, менимча. "Қизилқум", ОКМК ва "Бунёдкор"ларга қарши учрашувда дуранг қайд этдик, афсуски. Шунга қарамай, шу учрашувларда характер кўрсатдик.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика