Latest news

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  0 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  58 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  20 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади News

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги қонун даражасида чет эллик спортчиларни давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ман этади.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Марказий алоқалар хизмати эфирида вице-вазир Серик Жарасбаевнинг маълум қилишича, энди Қозоғистонда футбол, хоккей ва бошқа спорт клубларида ўйнайдиган чет эллик ўйинчилар давлат бюджети ҳисобидан маош олмайди. Бу норма Туризм вазирлигининг янги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилади.

Шунингдек, унда асоссиз юқори тўловларнинг олдини олиш мақсадида спортчилар маошларига чеклов ўрнатиш ҳамда футбол ва бошқа спорт клубларини молиялаштириш учун чегаралар белгилаш кўзда тутилган.

Бундай норма 2020 йилдан бери амалда бўлса-да, фақат ҳукумат баённомаси даражасида тасдиқланганди. Шу сабабли у минтақаларда ҳар доим ҳам тўлиқ бажарилмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт масалалари ҳамда ортиқча тартибга солишни бекор қилиш бўйича вазирликнинг қонун лойиҳаси Мажлис томонидан аллақачон маъқулланди. Бу воқеа 2025 йил 29 январда юз берди ва шундан сўнг лойиҳа Сенатга юборилди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика