Latest news

23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  0 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  8 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  1 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  1 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди" News

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди"

Суперлига 1-тури доирасидаги ОКМК — "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳаммани мавсум старти билан табриклайман. Ўйинга келсак, курашларга бой баҳс бўлди. Албатта, ҳар бир жамоа ўз олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйган. 

Ҳақли равишда дуранг қайд этилди деб ўйлайман. Ҳар доим бир ишни бошлаб олиш қийин кечган, кейинги ўйинларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу нарсаларга эришсак натижа ўз-ўзидан келади.

Рубен Санчеснинг ҳолати? У ерда Гадоев ҳам бор, Мирзаев ҳам. Албатта, улар жамоамизга етишмаяпти. Жароҳатдан тикланиш чўзилиб кетди. Шифокорлар ишлашмоқда ва муолажалар олиб бориляпти. Биттаси тикланганда иккинчиси жароҳат олди, бу футбол, бундан ҳеч ким сақлана олмайди. Ўтган йили "Навбаҳор"га қарши 19 ноябрда бўлиб ўтган ярим финал ўйинида [Ўзбекистон кубоги Championat.Asia]Рубен жароҳат олганди. Унгача эса Гадоев Чемпионлар лигаси ўйинида сафдан чиққанди. Тезроқ тикланиб сафимизга қайтишса хурсанд бўлардик", — деди олмалиқликлар устози.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика