Latest news

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  4 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади News

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади

Tags :  Турон
Президентимизнинг 115-сон қарорига асос Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини халқаро стандартларга мос реконструкция қилиш белгиланган.

Стадионни тўлиқ реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига асос умумий 107,0 млрд. Сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари бошланди.

Реконструкция қилиш давомида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та  футбол майдонини қуриш, 154 ўринли ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автомашиналар учун тураргоҳлар қуриш белгиланган ва бу орқали стадионни футболга ихтисослаштирилган спорт мажмуасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси тарбияланувчилари стадионга кўчириб ўтказилади ҳамда ўқув жараёнлари билан бир қаторда футбол бўйича амалий машғулотлар олиб борилади.

Бундан ташқари, стадионни жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция қилиш орқали Про лигада тўп сурувчи «Арал», «Жайхун», «Арал академия» ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон Про лигасида тўп сурувчи «Aral women» футбол жамоаларининг мезбонлик учрашувлари ўтказилиши билан бир қаторда, халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти яратилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика