Latest news

15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари News

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз уйида "Пахтакор"ни меҳмон қилиб, муроса кўчасини танлади (1:1). Ушбу қиймати баланд 1 очко қўлга киритилишида "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ҳиссаси катта бўлди. У "шерлар" билан тўқнашув мобайнида бир қатор вазиятларда ўзини кўрсатиб, жамоасини голлардан қутқарди. 30 ёшли посбон баҳсда 4 та эсда қоларли сэйв намойиш этди. Шу тариқа у Championat.asia талқинида 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал" Қўқонга сафар уюштириб, нақд 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга албатта жамоа бош мураббийи Асрор Алиқуловнинг ўйин учун режаси ҳар тарафлама иш бергани сабаб бўлди деб бемалол айта оламиз, чунки муборакликлар ўша куни рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллашни уддаладилар. Шу тариқа Асрор Алиқулов сўзсиз 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Ҳумоюн Муртозаев ("Машъал")

"Машъал" ортда қолган турда меҳмонда "Қўқон-1912" билан рўбарў келиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Ҳумоюн Муртозаев илк дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқага келиб, ҳисобни йириклаштиришга эришди. Тажрибали форвард ўз дубли орқали жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шундай қилиб, Муртозаев Championat.asia ижодкорлари томонидан 12-турнинг энг яхши футболчиси дея қайд қилинди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Шаҳбоз Жўрабеков ("Бухоро")

"Бухоро" ушбу турда "Андижон" билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 67-дақиқада бухороликлар ҳимоячиси олис масофадан жарима зарбаси орқали дарвозани тўғридан-тўғри нишонга олди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Шу тариқа бу мавсум анча сермаҳсул ҳаракат қилаётган Жўрабеков Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика