Latest news

08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  29 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40

"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. 16 январь куни "Нефтчи" билан ўртоқлик ўйини News

"Қўқон-1912" Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. 16 январь куни "Нефтчи" билан ўртоқлик ўйини

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Ўтган мавсумни сўнггида оёғида кичик жарроҳлик амалиётини ўтказган ёш ҳужумчи, Хамидилло Абдухамидов шифокорлар назорати остида алоҳида шуғулланмоқда. Қолган барча футболчилар соғ-саломат. Улар машғулотларда  астойдил тер тўкишмоқда. 

Кечаги машғулотларда жамоа таркибига  қўқонлик дарвозабон Хуршид Хўжаев келиб қўшилган. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз маҳоратли кипер ўтган мавсумни Про лига вакили "Истиқлол" жамоасида ўтказган эди. 

“Шунқорлар” Тошкент йиғини давомида иккита назорат учрашуви ўтказишни режа қилишган. Уларнинг биринчиси ўз олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. “Фарғона дерби”си 16 январь куни ўтказилиши режа қилинган. Учрашув ўтадиган жой ва вақти яқин кунларда маълум қилинади.

Жамоанинг кечаги машғулотни ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов бошчилигида қувноқ кайфиятда ўтказди.


"Машъал"дан келиб қўшилган Мўмин Мелиев жамоага тезда киришиб кетишга ҳаракат қилмоқда.


Музаффар Абдуллаев ва Хуршид Хўжаев.


Қувондиқ Рўзиевдан бу йил мухлислар янада кўпроқ нарса кутишлари табиий.

Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров машғулотларда фаолликни қўлдан бой бергани йўқ.


Элдор Адҳамов: "Қўқон-1912"га янада ўсиш учун келдим


Мурод Ҳолмуҳаммедов жорий йилда янада кўпроқ гол уришни мақсад қилган бўлса ажаб эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика