Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Қўмита дадил ва дангал бўлиши керак News

Қўмита дадил ва дангал бўлиши керак

"Қашқирлар макони" сериалини кўпчилик кўрган бўлса керак.

Қарийб 10 йил давом этган ушбу сериал ўз вақтида "бомба" бўлди. Жуда кўпчилик томоша қилди, рейтингларда биринчи ўриндан тушмади. Бундан таъсирланган сериал ижодкорлари "Қашқирлар макони. Тузоқ"ни ҳам тасвирга олишди. 

Хуллас, шу сериалда томошабинларни чуқур ўйга толдирадиган, сиз доим кимлигини билишга қизиқадиган "Кенгаш", "Қариялар ҳайъати", "Масон" каби сирли ташкилотлар бор. Барибир якунда уларнинг кимлигини билиб оласиз, охир-оқибат юзларини кўрсатишади. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас. 

Гап шундаки, бизнинг ўзбек футболида ҳам "яширин қўмита"лар бор, биз уларни Тартиб-интизом қўмитаси, Этика қўмитаси деймиз. Балки бу иккаласи биттадир, балки алоҳидадир. Ҳаммамиз ЎФАни ким бошқариши-ю, ПФЛда ким директорлиги, клубларда ким бош мураббий, ҳатто раҳбарлари кимлигигача биламиз. 

Лекин нимагадир шу Тартиб-интизом, Этика қўмиталарида кимлар ишлашини, раҳбари кимлиги, қачон йиғилиши, қайси пайт масалаларни кўриб чиқишини билмаймиз. Ростдан сирли қўмита. Клублар, мураббийлар, футболчиларни жазолаб, қарорларини оммага эълон қилмайдиган қўмита. 

Майли, гап қўмитанинг раҳбари кимлиги-ю, қўмита таркибида кимлар борлигида эмас. Бунинг аслида унчалик қизиқ томони ҳам йўқ. Сирли бўлса бўла қолсин. Лекин ҳамма гап қўмита қарорларининг ошкор қилинмаётганида. 

Масалан, 26 октябрь куни "Хюистра, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди" деган расмий хабар чиқди. Питер Хюистра Жиззахдаги майдонни ёмонлади, Микаэль Секейра футболимиздаги тизимни танқид қилди, "Навбаҳор-W" қизлар жамоаси бош мураббийи Карима Йўлдошева ўйин тугамасдан футболчи қизларни майдондан олиб чиқиб кетган, Рўзиқул Бердиев эса Андижондаги ўйинда майдон ичигача кириб бориб, ҳакамга қаттиқ гапларни айтган. 

Бундан ташқари Жасур Ҳасанов голландиялик мураббий шахсиятига тегадиган гапни гапирган, Умар Эшмуродов Баҳодир Насимовни йиқитган, ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев ҳам "можаро"га аралашган. Хўп, буларни биламиз. Лекин қарор натижаси нима бўлди? Ахир оммага шу қизиқ эмасми?

ПФЛ сайти ҳозиргидек тезкор ишламаса ҳам, аввалги йиллари Тартиб-интизом қарорлари чиқиб турарди. Кимнинг қанча муддатга четлатилгани, қанча жаримага тортилгани, хуллас шу нарсалар расман бериб бориларди. Ҳатто ОФК ҳам ўз сайтида ОЧЛ ва бошқа мусобақаларга доир қўмита қарорларини ёритиб боради. ОФК ким нечта ўйинга четлатилгани, қанча миқдорда жарима солингани ва нима учун шундай қарорга келингани - ҳаммасини очиқ айтади.

Бизда эса "фалончининг иши" қўмитага оширилди дейиляпти-ю, ундан кейин нима бўлгани, қандай қарор чиққани ва қанақа жазо берилгани (ёки  берилмагани) ҳақида лом-мим дейилмаяпти. Хўш, буни билишга мухлисларнинг ҳаққи йўқми?

Қачонгача бу каби хабарлар "Эшитдик-да" тарзида берилади? "Бизга маълум бўлишича", "Тасдиқланмаган маълумотларга кўра" - бундай гапларнинг даври ўтмадими? Қўмита қарор чиқарганидан кейин берсин ЎФА ёки ПФЛ матбуот хизматига, халқ билсин кимга қанақа жазо берилганини, мана ОФК қўрқмай чиқаряпти-ку. Ёки бизда ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолаверадими?

Яқин-яқингача биз ҳамма гапдан хабардор эдик, нега ҳозир "яширин" бўлиб қолди?

P.S. Қўмита ўз қарорларини ошкор қилсинки, токи бу бошқалар учун дарс бўлсин.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика