Latest news

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  58 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  90 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Қизилқум" - "Бухоро". Жамоа бош мураббийларининг ўйиндан кейинги фикрлари News

"Қизилқум" - "Бухоро". Жамоа бош мураббийларининг ўйиндан кейинги фикрлари

Coca Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашуви якунланди.

Эслатиб ўтамиз, унда навоийликлар қўшниларини Жасур Холтўраевнинг голи эвазига минимал ҳисобда мағлуб этди.


Coca-Cola Суперлига 2-тури доирасида ўз уйида «Бухоро»ни минимал ҳисобда мағлуб этган «Қизилқум» клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов жамоа аввалги учрашувдаги хатолардан тўғри хулоса қилганини ва бугунги ўйинда тўғри танланган тактика эвазига уч очко қўлга киритилганини айтди.

"Бугун ўзига хос дербида кучли рақибни мағлуб этдик. Аввалги ўйиндаги ҳаракатларимиздан қониқмаган эдим. Бугун «Бухоро»ни тўғри танланган тактика туфайли мағлуб этдик. Улар кучли ҳужум чизиғи орқали босим уюштиришини билар эдик. Шу боис, тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни афзал кўрдик. Рақибни ёпа олдик ва ғалаба қозондик", - дейди Алиқулов.

"Кейинги ўйин бизга жуда қийинчилик туғдирадиган ўйин. «Металлург»га қарши қийин учрашув кутаяпти. Бугун дерби бўлгани учун қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик ва кўп куч сарфлаб юбордик".




Coca-Cola Суперлига 2-тури доирасида сафарда «Қизилқум»га минимал ҳисобда ютқазган «Бухоро» клуби устози Ҳаким Фузайлов жамоаси мағлуб бўлганига қарамай ўйинда устунлик қилганини айтди.

"Кетма-кет икки учрашувда меҳмонда ўйнадик ва бу жамоамизга бироз қийинчилик туғдирди. Мағлуб бўлганимизга қарамай жамоам бугун ўйинда устунлик қилди. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳимояда хатолар бор ва улар устида ишлаймиз. Чемпионат энди старт олди. Вақт бор ва уларни бартараф этамиз", - дейди бухорликлар устози.

"Биринчи бўлимда устунлик қилганимизга қарамай, кўп тўп йўқотдик. Иккинчи бўлимда эса, устунлик тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлди ва «Қизилқум» фақат қарши ҳужумда ўйнади".


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика