Latest news

23:50ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Реал Мадрид". Иккала жамоанинг бошланғич таркиблари аниқ!  8 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  9 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  11 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  45 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  314 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган News

"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган

Жорий йилнинг 15 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури доирасидаги "Қизилқум" – "Андижон" баҳси бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувдан сўнг меҳмонлар 5 вазият бўйича ҳакамлик устидан шикоят йўллашганди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази шикоят бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

"Қизилқум" – "Андижон". 1-вазият: Мезбонлар фойдасига жарима зарбаси

1-ҳолат бўйича учрашувнинг 2-дақиқасида икки жамоа футболчилари ўртасида тўп учун кураш кечган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда “Қизилқум” футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топган ва "Андижон" дарвозаси томонига жарима зарбаси белгилаган. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу вазиятда тўп учун ўйин бўлганини, жарима зарбаси нотўғри белгиланганини, ўйин давом эттирилиши кераклиги таъкидланди ҳамда ҳакамнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.



"Қизилқум" – "Андижон". 2-вазият: Меҳмонлар вакилига кўрсатилган қизил карточка

2-ҳолат бўйича учрашувнинг 24-дақиқасида "Андижон" жамоаси футболчиси "Қизилқум" футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев “Андижон” футболчисига нисбатан қизил карточка кўрсатди. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг ҳаракат қизил карточкага тортмаслиги, сариқ карточка кўрсатилиши кераклиги таъкидланди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


"Қизилқум" – "Андижон". 3-вазият: Карточка кўрсатилмаган жарима зарбаси

3-ҳолат бўйича учрашувнинг 43-дақиқасида "Қизилқум"нинг 17-рақамли футболчиси "Андижон"нинг 8-рақамли футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев бу вазиятда жарима зарбаси белгилайди, лекин карточка кўрсатмайди. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бу ҳолат хавфли вазият бўлгани учун жарима зарбаси белгиланган, ҳакам карточка кўрсатмай тўғри қилган. Реферининг қарори тўғри, деб топилди.



"Қизилқум" – "Андижон". 4-вазият: Белгиланмаган жарима зарбаси

4-ҳолат бўйича учрашувнинг 45-дақиқасида "Андижон"нинг 77-рақамли футболчиси рақиб дарвозаси томон бирга-бир чиқиб кетаётган вазиятда "Қизилқум"нинг 22-рақамли ҳимоячиси томонидан қўполлик ишлатилган ҳолатда тўхтатилган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев ушбу вазиятда ҳеч қандай жарима зарбаси белгиламаган ва ҳимоячига карточка кўрсатмаган. 

Ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгач, бу вазиятда жарима зарбаси белгиланиши ҳамда сариқ карточка кўрсатилиши керак эди, деган хулосага келинди. Комиссия ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.



"Қизилқум" – "Андижон". 5-вазият: 11 метрлик жарима зарбаси

5-ҳолат бўйича учрашувнинг 83-дақиқасида "Қизилқум"нинг 22-рақамли футболчиси андижонликлар жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев дастлаб ўйинни давом эттирди, аммо сал ўтиб VAR ҳаками реферини монитор ёнига чақирди. Сардор Исматуллаев VAR орқали вазиятни ўргангач эса нуқтага ишора қилди. 

Ушбу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилиши мавжуд эмас ва пенальти учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакам қарори нотўғри, деб ҳисобланди.


Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Марказ шуни маълум қиладики, ҳар бир ўйиндаги ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ барча жараёнлар назоратга олинган. "Қизилқум" - "Андижон" ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика