Latest news

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  2 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди News

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди

Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Испаниянинг “Барселона” футбол клуби президенти Жоан Лапорта билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент Жапаров фахрий меҳмонни илиқ кутиб олди ҳамда бир асрлик тарихга эга клубнинг Қирғиз Республикасига ташрифи барча қирғизистонликлар учун улкан ғурур эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Садир Жапаров Жоан Лапорта бошқарувида каталонияликлар шарафини Роналдиньо, Месси, Пуйол, Хави, Иньеста, Неймар каби таниқли футболчилар ҳимоя қилганини ва клубнинг изчил ривожланишига қўшган ҳиссасини таъкидлади. Улар ўзларининг ажойиб қобилиятлари билан бир неча бор Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланишган.

“Клуб футбол, футзал, гандбол, баскетбол, волейбол, регби ва енгил атлетика бўйича жамоаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Бу ёндашув “Барселона”ни чинакам машҳур клубга айлантирган. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз, кучли иродангиз ва тинимсиз меҳнатингиз туфайли бу мақом сақланиб қолмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда футбол клуби Қатарда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди, унда “Барселона”нинг 17 нафар футболчиси ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилди”, — деди Садир Жапаров.

Давлат раҳбари Қирғиз Республикасида илк бор “Барселона” академиясининг очилиши миллий терма жамоанинг профессионал даражада юксалиши учун имкониятлар яратиши, шунингдек, туризм, спорт, инвестициялар ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга ижобий мультипликатив таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Каталония жамоаси президенти “Барселона” ўз принциплари, қадриятлари ва ўйин услубини турли спорт турларида тарғиб қилишини таъкидлади ҳамда Садир Жапаровга Марказий Осиёда спорт ташкилоти тажрибасини оммалаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Жоан Лапорта Қирғиз Республикасида очилаётган янги “Барселона” футбол академияси клубнинг бой тарихига асосланган ҳолда спортчиларнинг шахсий ўсишига ҳисса қўшишига, уларнинг салоҳиятини максимал даражада оширишга, шунингдек, мухлисларнинг спортга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришига ишонч билдирди.

Учрашув сўнгида Садир Жапаров Қирғиз Республикасида “Барселона” футбол академиясининг очилишида кўрсатган ёрдами ва шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда шахсан иштирок этгани учун Жоан Лапортага яна бир бор миннатдорчилик билдирди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика