Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти? News

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти?

Маълумки, Қатар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келяпти.

Қатар саралашнинг "A" гуруҳидан жой эгаллаган ва ўз ўйинларини ўртоқлик сифатида, яъни конкурсдан ташқари ўтказмоқда. Шунда бу гуруҳда жаҳон чемпионатига бориш учун 5та жамоа курашяпти: Сербия, Португалия, Люксембург, Ирландия ва Озарбайжон. 

Маълумки, Қатар ёзда "Gold Cup" мусобақасида иштирок этди. Сентябрдан бошлаб эса фақат ўртоқлик учрашувларида қатнашяпти. Феликс Санчес шогирдлари ҳозирча 5та ўйин ўтказиб, 4 бор мағлуб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. 

1 сентябрь. Қатар - Сербия 0:4

4 сентябрь. Қатар - Португалия 1:3

7 сентябрь. Люксембург - Қатар 1:1

10 октябрь. Португалия - Қатар 3:0 

12 октябрь. Ирландия - Қатар 4:0 

Кўриб турганингиздек, дуранг аутсайдер Люксембург билан қўлга киритилган. Қолган ўйинларда эса фақат мағлубият кузатилди. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Қатар охирги йилларда анча кучайганини биламиз. Лекин Европа барибир бошқа даража. Буни Қатарнинг Сербия ва Ирландияга 0:4 ҳисобларида ютқазгани ҳамда Португалиядан ҳар иккала ўйинда 3тадан гол ўтказиб юборгани айтиб турибди. 

ЖЧ-2022 мезбони шу ойнинг ичида яна 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бугун Қатар иккинчи бор Сербия билан ўйнайди.

11 ноябрь. Сербия - Қатар

15 ноябрь. Озарбайжон - Қатар

30 ноябрь. Қатар - Баҳрайн

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика