Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  2 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади News

Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади

Қирғиз футбол иттифоқи президенти Қамчибек Ташиев бошчилигидаги делегация 9 июнь куни Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига гувоҳ бўлди.

ҚФИ вакиллари ўйин давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари – президент Баҳодир Қурбонов ва биринчи вице-президент Равшан Эрматов билан учрашди.

КФИ раҳбари Қамчибек Ташиев қўшни давлат футбол ассоциацияси вакилларини Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклади. 

"Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларининг ажойиб ва маҳоратли ўйинлари билан Марказий Осиё минтақасининг барча давлатларига ўрнак бўлишди ва шу билан бирга орзулар ушалишини исботлади. Биз бўлажак Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термасини чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз", – деди КФИ раҳбари. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари табрик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ривожи, ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ёрдам доимий равишда мустаҳкамланиб боришини тилашди. Учрашувда томонлар қўшма ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика