Latest news

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  5 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими? News

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими?

Италия матбуотида Кшиштоф Пёнтекнинг Италияга қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар янгради.

Шу сабаб Yandex Zen'даги "Футбол с Калуцким" канали Пёнтекнинг генуяликлар таркибига қайтиши ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.


Ўйинчи А Серияда "Милан" ва "Женоа"да ҳаракат қилган, сўнгра Берлиннинг "Герта" клубига йўл олган. Аммо полякнинг Германиядаги фаолияти яхши кетмаяпти ва унинг Италияга қайтиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқамоқда. Жумладан, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиши борасидаги хабарлар. Бу эса Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Хўш, нега?

1) Пёнтек ва Шомуродов бир хил типдаги форвардлар. Иккисини ҳам атлетлик ва тезлик бирлаштиради, шунингдек иккала ўйинчининг ҳам ҳозирда ишлари жойида эмас. Улар ўхшаш ва уларнинг иккисини ҳам асосий таркибда қўйиш - мазмунсиз. Мураббийга бирини қўйиш қулайроқ бўлади. Менимча, бу айнан поляк бўлади. Иккинчи ҳужумчи ролига эса икки метрли ва тўп билан яхши ишлай оладиган Скамаккани, тажрибали Пандевни ёки Дестрони, ёки қанотдан ўйнашга мойил бўлган Пьяцани қўйиш мумкин. Шунда дуэт ранг-баранг бўлади.

2) Пёнтекнинг "Женоа"да ўйнаганига кўп бўлмади. Уни ҳалигача мухлислар яхши кўришади ва улар Кшиштофни асосийда кутишади. Клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги оғир муносабатларни ҳисобга олсак, Пёнтек яқинлашиш фактори вазифасини бажариши мумкин.

Яна бир "плюс" - Пёнтек "Женоа"да 2 йил олдин ўйнаган пайтдаги шериклари билан яхши таниш. Пандев, Стураро, Лерагер ва бошқалар. Бу адаптация жараёнини осонлаштиради.

3) Пёнтек - 2020 йилнинг сўнггида "Женоа"га қайтган янги бош мураббий Баллардинининг 100%лик ўйинчиси. Олдин мураббий ва форвард биргаликда 2018 йилда ишлашган. Ўшанда Пёнтек Баллардини қўл остида 9та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда эса 14та гол урган, шунчаки фантастика! Баллардини истеъфога чиқарилгандан сўнг, поляк мавсумнинг қолган қисмида 28та ўйинда 16та гол урди. Жиддий фарқ! Кўриниб турибдики, Пёнтек - Баллардини тизимининг идеал форварди.

4) Миш-мишларга кўра, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Ижара/трансфер нархи 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Агар ўйинчи шунча пулга олинса, у ҳар қандай вазиятда бошланғич таркибда ўйнайди. Жамоа ҳақиқий асосий форвардни олади. Иккинчи ҳужумчи ролида эса 7-8 нафар номзод бўлади. Бу ерда Шомуродовга жуда ҳам қийин бўлади.

5) Баллардини Шомуродовга унчалик ишонч билдирмаяпти деган фикр мавжуд. Унинг қўл остида "Женоа"нинг жорий мавсумдаги ягона ўйинида Шомуродов ҳаттоки захирадан ҳам тушмади. Захира ўриндиғидан ўйинга Скамакка ва Пьянца туширилди. Шундай экан Пёнтекнинг пайдо бўлиши Шомуродовни чуқур захирага йўл олдириши мумкин.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика