Latest news

10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  7 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89

ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан News

ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан

ПСЖ Килиан Мбаппедан қарийб 100 миллион евро ундириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида Франция профессионал футбол лигаси (LFP) парижликларни ёзда "Реал"га бепул ўтган ҳужумчига иш ҳақи ва бонуслар бўйича қарзни тўлашга мажбур қилган эди. Кейинроқ Мбаппе тўловлар амалга оширилмагани сабабли LFPнинг интизом қўмитасига мурожаат қилди, бироқ бу мурожаат рад этилди, чунки клуб LFPга қарши Парижда судга мурожаат қилган.  

Апрелда Париж суди қарорига кўра, ПСЖнинг ҳисоб рақамларида Мбаппе олдидаги 55 миллион евро қарз суммаси ҳибсга олинган эди.  

RMC Sport хабарига кўра, душанба куни ПСЖ судга клуб ҳисоб рақамларидаги пулларнинг ҳибсга олинишини бекор қилиш талаби билан даъво аризаси топширган. Суд жараёнида клуб адвокатлари Мбаппе клубнинг унга қарздорлигига исботловчи далиллар келтирмаганини билдирган.  

Шунингдек, клуб томони судда Мбаппенинг ўзи клубга 98 миллион евро қарздор эканини иддао қилди. ПСЖда ҳужумчининг қарздорлиги унинг клубга зарар етказган "вақтни чўзиш" тактикаси натижасида юзага келган деб ҳисоблайди.  

"Мақсад 98 миллион евро олиш эмас, балки шуни кўрсатиш: агар у биздан қарздор бўлса, унинг талаби асоссиз", – деди ПСЖ адвокати Рено Семерджян.  

Тергов 26 май куни давом этиши кутилмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика