Latest news

08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3

ПСЖ УЕФАга "Барселона"га қарши учрашув борасида саккиз банддан иборат бўлган ариза топширди News

ПСЖ УЕФАга "Барселона"га қарши учрашув борасида саккиз банддан иборат бўлган ариза топширди

ПСЖ раҳбарияти "Барселона"Га қарши кечган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви борасида саккиз банддан иборат бўлган аризасини тақдим этди.

Франция клубининг эътирози учрашув бош ҳаками Дениз Айтекинга боғлиқ. Испан гранди биринчи баҳсда тўртта гол ўтказиб юборди, иккинчисида эса 6:1 ҳисобида ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди. Парижликларнинг фикрича, Айтекин учрашув натижасига таъсир кўрсатган.

Францияликлар УЕФАга қуйидаги вазиятлар борасида эътироз билдиришди:

1.ПСЖдагиларнинг фикрича, Хавьер Маскерано қўл билан ўйнагани учун ҳакам рақиб дарвозасига пенальти белгиламаган.



2. Пике Каванига қарши ишлатган қўполлиги учун унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.



3. Неймар ва Менье ўртасидаги тўп учун курашда ҳакам ПСЖ дарвозасига пенальти белгиламаслиги керак эди.



4. Ҳисоб 3:1 пайтида Неймар Маркиньосни ортидан оёғига зарба берди. Айтекин бу вазиятда Неймарни сариқ карточка билан жазолади. ПСЖдагиларнинг фикрича, бу ҳолатда бразилиялик четлатилиги керак эди.



5. "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Вератти билан тўп учун курашда симуляция ишлатди ва рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб олди. Ўша вазиятда ҳакам Суаресга сариқ карточка кўрсатган.



6. 78-дақиқада Пике ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнагани учун "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланиши керак эди.



7. "Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўз жарима майдончаси ичида Анхель Ди Марияга нисбатан қўполлик ишлатган. Учрашувдан сўнг Маскерано ҳамюртига нисбатан қоида бузганини тан олди.



8. Ҳакам Суаресга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилаб хато қилган. Аслида қўполлик бўлмаган эди.


Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика