Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  57 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

ПСЖ 60 миллион еврога сотиб олган ярим ҳимоячи фаолиятини МЮда давом эттирмоқчи News

ПСЖ 60 миллион еврога сотиб олган ярим ҳимоячи фаолиятини МЮда давом эттирмоқчи

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте келажаги борасида бир қарорга келди.

Уругвайлик футболчи парижликлар сафини тарк этишга қарор қилди. Бунга жамоа устози Луис Энрике режаларида Угартени кўрмаётгани сабаб бўлди, деб хабар беради журналист Санти Ауна. 

23 ёшли таянч ярим ҳимоячиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириш ниятида. Манчестерликлар Лига 1 клуби билан музокараларни давом эттиришмоқда. Маълумотларга қараганда, музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда – барчаси яқин вақтлар ичида ҳал бўлиши кутилмоқда. 

Қайд этиш лозим, Мануэль Угарте ПСЖ сафида ўтган йилнинг июль ойидан буён тўп тепмоқда. Ўшанда парижликлар футболчини 60 млн евро эвазига сотиб олганди. 

"Transfermarkt" портали хавбекнинг трансферини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика