Latest news

08:09Месси Дембелени табриклади  3 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  111 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  2 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3

Профессионал футбол клуби аъзоси ҳамкасбининг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди News

Профессионал футбол клуби аъзоси ҳамкасбининг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди

Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Профессионал футбол клуби футболчилари Жиззах вилоятида 1993 й.т., Қ.Б ва Сурхондарё вилоятида 1994 й.т., А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18.341.250 сўм пулларини ечиб олинганлигини билдиришган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуб жамоаси аъзоси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 2004 й.т., М.М. эканлиги аниқланган.

М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганлигидан фойдаланиб телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўзининг қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширганлиги маълум бўлди.

М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика