Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  1 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  15 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди News

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

20 ва 21 август кунларида Про лига 2024-йилги мавсумнинг 17-тури доирасида "Бухоро" - "Хоразм" ва "Арал" - "Қўқон-1912" ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва ундаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. Про лига, "Бухоро" - "Хоразм" баҳси: қизил карточка.

"Бухоро" - "Хоразм" учрашувининг 37-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси рақибининг тана қисмига мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда футболчига дарҳол қизил карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи мезбонлар вакилига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган ва бундай ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

2-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 17-дақиқасида мезбонларнинг 20-рақамли футболчисининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга табиий тарзда текканини таъкидлади ва баҳсни давом эттирди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнаган ва тўп йўналишининг ўзгаришига сабабчи бўлган. Ушбу жараёнда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 60-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев жарима зарбаси белгилади, аммо футболчига сариқ карточка кўрсатмади. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўқонликлар вакили истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

4-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 62-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилди ва баҳсни давом эттирди.  

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда пеналти белгилаш учун далил мавжуд эмас. Кадрлар орқали жараён очиб берилмаган. Шу сабабдан, комиссия мазкур ҳолатда ҳакамларни қўллаб-қувватлайди ва қарорни тўғри, деб топди.

5-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: сариқ карточка.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 90+2-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўп учун кураш кечди ва якунда қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаев иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили рақибига нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузган. Меҳмонлар аъзоси эса спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика