Latest news

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  8 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  28 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Превью. "Ал-Аҳли" - "Барселона" News

Превью. "Ал-Аҳли" - "Барселона"

Бугун Доҳадаги "Ал-Гарафа" стадиони ЛаЛига ҳамда Саудия Арабистони профессионал лигаси чемпионлари учрашуви бошланади.

"Барселона" "Qatar Airways Cup Match of Champions" мусобақасига ўзининг энг кучли таркиби билан келган. Жароҳатланган Жереми Матьё ўрнига Доҳага "Барселона B"даги Карлес Алена ҳамда Борха Лопес келган.

Тўлиқ таркиб: Тер Штеген, Силлессен, Масип, Пике, Ракитич, Бускетс, Денис Суарес, Арда, Иньеста, Луис Суарес, Месси, Неймар, Рафинья, Маскерано, Пако Алькасер, Хорди Альба, Люка Динь, Серхи Роберто, Андре Гомеш, Алейкс Видаль, Юмтити, Алена ва Борха Лопес.

Саудияликлар таркибида Муҳаммад Абдул-Шафий, Яннис Фетфацидис, Луис Карлос ва Умар Ал Сомалар йўқ.

"Ал-Аҳли" устози Кристиан Гросс "Тоттенхэм", "Базель" ва "Штутгарт" каби жамоаларда ишлаб, тажриба тўплаган.

"Барселона" илк бор Қатарда ўйнаётгани йўқ, аммо улар биринчи маротаба Саудия Арабистони жамоасига қарши баҳс юритади.

Бу Каталония клубининг араблар билан еттинчи учрашуви бўлади. "Барселона" ушбу баҳсларнинг 5 тасида ғалабага эришган, голлар нисбати эса 29-2. 2009 йилда Қувайтнинг "Казма Спортинг клуби"га қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида ҳисоба 1:1 бўлган.

"Ал-Аҳли" айни дамда "Ал-Айн" футболчиси бўлган, Саудия Арабистонида туғилган Умар Абдулраҳмонни бир учрашувга ижарага олди.

Учрашув қуйидаги шаҳарларда ушбу вақтда бошланади: (Тошкентда 21:00)


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика