Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"
09 jun 23:24
News
Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"
Польша терма жамоаси футболчилари жамоада сардор алмашганидан хурсанд бўлишди.
Аввалроқ маълум бўлишича, Роберт Левандовски сардорлик боғичидан маҳрум қилинган ва шундан сўнг мураббий алмашмагунча миллий жамоада ўйнамасликка қарор қилган.
Przegląd Sportowy хабарига кўра, сардор алмаштириш қарори бошқа ўйинчилар томонидан қарсаклар билан кутиб олинган. "Футболчилар нишонлашмоқда", – деб айтган вазиятдан хабардор манба.
Шунингдек, бош мураббий Михал Пробеж бу қарори билан ўйинчиларнинг "ҳурматига сазовор бўлгани" таъкидланмоқда.
Роберт Левандовски миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, у 85 та гол урган. Ҳужумчи терма жамоада 2008 йилдан бери ўйнаб келарди.
Link :
Source : Przegląd Sportowy
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments