Latest news

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  4 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Погба "Реал"нинг режаларига кирмайди. Клубнинг устувор мақсадлари бошқа News

Погба "Реал"нинг режаларига кирмайди. Клубнинг устувор мақсадлари бошқа

Мадрининг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олмоқчи эмас.

As хабарида таъкидланишича, "Реал" франциялик футболчининг трансферидан бутунлай воз кечган, раҳбариятнинг фикри қатъий. Погба яқинда берган интервьюларидан бирида Мадрид жамоасини "ҳар қандай футболчининг орзусидаги клуб" деб атаган ва шундан кейин унинг атрофида миш-мишлар болалаган эди. Маълум бўлишича, хавбек йилига 15 млн евро ишлаб топади, "қироллик клуби" унга бунча маблағ тўлашга тайёр эмас.

"Реал" трансфер режаларининг юқори қисмида "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга туради. Клуб уни 2021 йилда харид қилмоқчи. 2022 йилда Мадридга "Боруссия" форварди Эрлинг Холандни олиб келиш режалаштирилган. Боиси шундаки, жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема билан имзолаган шартнома 2022 йилда ниҳоясига етади.

Шунингдек, "Реал" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе вариантига ҳам бефарқ эмас.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика