Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Питер Хюистра чемпионликдан сўнг нималар деди? News

Питер Хюистра чемпионликдан сўнг нималар деди?

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра чемпионликни нишонлаш маросимининг ўзида баъзи саволларга жавоб берди.

-Бу мавсум қандай кечди? Аввалги мавсумлардан қийинроқ кечдими?

-Албатта, ҳар бир мавсум бошқасидан фарқ қилади. Бу мавсум боши молиявий қийинчиликлар туфайли жуда оғир кечди. Биз барчасини жуда ёш жамоа билан бошлашимиз керак эди. Жамоадаги ҳамма жуда қаттиқ меҳнат қилди ва шу сабаб ҳам биз жуда кўп ўйинларда ғалаба қозондик. Мана бугун бу меҳнатлар учун тақдирланяпмиз. Бугунги, чемпионлик нишонланган ўйинда ҳам чемпион қандай бўлиши керак эканлиги кўрсатиб қўйдик.

-Кейинги режалар қандай? Клубда қолишни режалаштиряпсизми?

-Кўрамиз. Бу ерда менга жуда кўп нарса маъқул келди, жамоа ҳам ажойиб. Кейинги ҳафталарда биз бор эътиборни кубокга қаратамиз. Шундан сўнг, келажак ҳақида бирор қарорга келамиз. Умуман олганда бор эътиборимни ҳозирда "Пахтакор"га қаратганман. Биз кейинги мавсум учун режалар, машғулотлар лагери, ўйинчилар ҳақида бош қотиряпмиз.

-Жамоани янада кучайтириш ҳақида ўйлаяпмизми? 

-Биз кейинги ҳафталарда айнан шу масалаларни муҳокама қилишимиз керак. Мураббий сифатида сиз ҳар доим клубингизни кучайтиришни хоҳлайсиз. ОЧЛда эса ҳамманининг ўз амбициялари бўлади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика