Latest news

22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  8 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  13 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  22 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди News

Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди

Футбол агенти Рауль Абдураҳмонов "Финт Тураева" подкастида Питер Одемвингие 2019 йилда "Бунёдкор"га ўтиши мумкин бўлганини айтди.

- Биз музокаралар олиб бордик. Питер бу ерга қишда келди ва ўтишга тайёр эди. Аммо, ўшанда "Бунёдкор" раҳбарияти ва бош мураббийини тушунмадим. Ҳалигача нега уларнинг фикрларидан қайтганларини тушунмайман. Биз ҳаммасини келишгандик, аммо мен бир хатога йўл қўйдим – ҳеч қандай ҳужжатга қўл қўймадим. Расмий сўров, таклиф бериш мумкин эди. "Бунёдкор" раҳбариятининг сўзларига ишондим ва улар барчасини орқага тортишди.

Одемвингие хафа бўлмади. У ушбу трансферни амалга ошира олмаганимиз учун бизга хавотирланди. Бу биз учун биринчи битим бўларди. У Тошкентга келганидан мамнун эди.

"Бунёдкор" ўшанда бунинг қанчалар фойдали бўлишини тушунмади. Питер яхши формада эди ва ёзгача шу ерда ўйнамоқчи эди. У фаолиятини ўз ватанида жуда чиройли якунламоқчи эди. Одемвингие ўшанда Британия телеканалларидан бирида эксперт бўлиб ишларди ва уларга шартномани имзолаш пайтида Ўзбекистонга чақиришини айтганди. Ярим йилдан сўнг фаолиятини якунлашни ва хайрлашув учрашувига АПЛдаги дўстлари – Руни, Феллаини ва кўплаб бошқа ўйинчиларни таклиф қилмоқчи эди.

Бу яна бир клубларимизда маркетинг бўйича мутахассисларнинг йўқлигини тасдиқлайди. "Бунёдкор" ўшанда бу қанчалик чиройли воқеа бўлишини тушунмаганди.


Рауль Абдураҳмонов билан "Финт Тураева" подкастининг (рус тилида) тўлиқ версияси:


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика