Latest news

08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  1 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  5 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  43 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104

Пирло: "Биз кубок ютишга лойиқ эдик" News

Пирло: "Биз кубок ютишга лойиқ эдик"

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло "Аталанта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" финалда "Аталанта"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди. 

"Бу икки ажойиб жамоа иштирокидаги ажойиб ўйин эди. Жамоалар охиригача курашишди. Ўйин финал учун мос бўлди. Биз мухлисларга ажойиб оқшом намойиш этиб берганимиздан хурсандмиз. 

Жудаям зўр бўлмаган мавсумни ҳисобга олсак, биз ғалаба қозониб, кубокни уйга олиб кетишни истагандик. Ярим финал ва финалда кучли жамоаларни мағлуб этдик, шунинг учун ҳам "Ювентус" кубокни қўлга киритишга лойиқ эди. 

Ушбу лавозимда ишлашда давом этишни истардим. Мен болалигимдан футболни яхши кўраман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Барчасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Менга машғулотлар ўтказиш ёқади. "Ювентус"ни севаман. Кўрамиз, қандай қарор қабул қилинаркин. Мен давом этишни истаган бўлардим", - деди Пирло. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика