Latest news

09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  21 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1

"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди! News

"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!

"Flamarion bem-vindo a Pakhtakor!".

Тошкент клуби Фламарион билан шартнома имзолади. 

"Динамо" Батуми сафида 2022 ва 2023 йилги мавсумларда мамлакат тўпурари бўлган. 2019 йилда футболчи тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни олганди. Фламарион Грузия чемпионатида 139 та ўйинда майдонга тушган ва 59 та гол урган. 23 маротаба ассист қайд этган. Бир мавсум қуйи лигасида 32 та баҳсда 24 та гол урган. Россия Премьер Лигасида эса 20 та ўйин, 4 та гол. 

Футболчи фаолиятининг асосий йилларини чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида ўтказган.

Шартнома имзолагач, бразилиялик футболчининг фикрлари шундай бўлди: 

- МДҲ футболи менга таниш. Фаолиятимнинг катта қисмини Грузияда ўтказганман. Худди ўша сермаҳсулликни "Пахтакор" сафида ҳам такрорлаш учун меҳнат қиламан ва мамлакат чемпионатида муваффақият қозониш учун ҳаракат қиламан. 

Жовиньо Фламарион "Пахтакор" билан шартномага имзо чекган тўртинчи легионер бўлди. 

"Жовини биз икки мавсум аввал қўлга киритишни истагандик. Жорий мавсум учун у билан келишувга эришдик. 2025 йилги мавсум ёшларимиз билан тажрибали футболчиларимизни умумлаштирамиз", - дейди Дилшод Каримов.




Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика