Latest news

09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  106 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир News

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир

Кеча "Пахтакор" Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақасида 3-тур ўйинини ўтказди.

Ироқда "Ал Шорта" билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Мезбонлар бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, "Ал Шорта" кўплаб вазиятларга эга бўлди ва тўп кирита олмади. 

"Бугун биз уч нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва "Пахтакор" бизга ҳеч қандай хавф туғдира олмади, чунки уларнинг ўйин услубини тўлиқ ўрганиб чиққандик. Биз гол уриш учун "даҳшатли" имкониятларни қўлдан чиқардик. Бугун омад биз томонда эмаcди. Мен мураббийлик фаолиятимда бундай имкониятларни қўлдан чиқарган жамоани биринчи марта бошқараяпман", - деди "Ал Шорта" мураббийи Аҳмед Салаҳ.

Энди вазиятга "Пахтакор" томондан қарайдиган бўлсак, бундай гапларни эшитиш "Пахтакор" учун оғир деб ўйлайман. Чунки "Пахтакор" шу пайтгача Ироқ клубларини кўрдим демасди. Шонли "Пахтакор" даврида жамоа фақат Саудия клублари билан қийналарди, агар шунда ҳам рақиб "Ад Ҳилол" бўлса.


Ироқ жамоалари йирик ҳисобда ютқазиб қўймаслик учун ўйнарди, энди эса бунинг акси бўляпти. Кеча "Пахтакор" ютқазиб қўймаслик учун ўйнади. Ироқ жамоаси эса фақат ютишга ҳаракат қилди.

"Пахтакор" бунгача Ироқ клублари билан 8 бор беллашиб, шундан 5тасида ғалаба қозонганди. Жами ўйинлардаги тўплар нисбати ҳам чиройли бўлган: 14-5. Лекин ҳозир кўряпмизки, "Пахтакор" аввалгидек кучга эга эмас. Жамоанинг бу кетишда ҳатто кучли 8ликка кириши ҳам мураккаб бўлиб қолади.

Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси бу кетишда фақат Ғарб учун хизмат қилади. Биз эса "Муҳими - иштирок!" қабилидаги жамоаларга айланиб қоламиз. Чунки тан олайлик, Ғарб футболи биздан анча илгарилаб кетди. Клубларга тикилаётган катта пуллар, космик суммага харид қилинаётган легионерлар, чемпионатда томошабоплик ортаётгани - буларнинг бари халқаро ўйинларда ўз таъсирини кўрсатади.

Улар олдида биз ғарибмиз. Биз ўртамиёна савиядаги чемпионат билан улар билан тенгма-тенг ўйнай олмаймиз. Ҳартугул олдин Гейнрих, Одил Аҳмедовга ўхшаган креатив футболчилар бўларди, уларнинг ҳаракати эвазига кўп ўйинларда ғалаба қозонилгани ҳамон ёдимизда, ҳозирги "Пахтакор"да жамоани елкасида олиб юрадиган футболчи кўзга ташланмаяпти, Черанга келсак, умр ўтяпти. 

Хайрулла Холиқов

Rating: +8   

Comments

+10   
22 oct 17:39:47
Али Умаров
.лично ман хайрулла холиковни журналист деб хисобламайман...гапларида мано бор на бир фикри бор...факат заказной макола йозади...Пахтакорнинг бьюжети елит лиганинг бошка камандаларидан енг ками 10 баровар кам...и енг йош каманда....яна нима хохлайсанлар.....зато бьюжетга 800000,,,$ туширди елит лигадан
+9   
22 oct 17:30:41
Мухлис
Нима демокчи бу билан маколани езган, гарбда пул тикилаетган булса сен хам тик. Пахтакор хали узига келади
+8   
22 oct 17:29:10
Dilmurod Umarov
Tavba Paxtakor hamma futbolchilarni yig'ishtirib olsa ham yomon,akademiya futbolchilari bilan o'ynasa ham yomona sizlarga.O'zbek futboliga ham Saudiya Arabistonidek pullar kiritilsa,ulardagi kabi futbolchilar olib kelinsa,o'zbek klublari ham OCHL da "yorib" tashlaydi.O'zi faqatgina Paxtakor va Bunyodkor jamoalarigina OCHL da yarimfinalga qadar yetib borgan,qolgan klublarimiz esa saralashdan ham o'ta olishmagan.Shunday bo'lsa ham bu negativchi muxlislar va jurnalistlar Paxtakor jamoasini yomon ko'rishadiya.Ularning yomon ko'rishini sababi esa Paxtakor klubi ular muxlislik qiladigan va viloyatining bosh jamoasi hisoblangan klublarni chempionatda ham,kubokda ham,superkubokda ham juda ko'p marta "itargani"dir
+7   
22 oct 17:29:29
Мустафа Жанабаев
Hozirgi Paxtakorning axvoli shu... Nachora... Hurmatli sport jurnalisti ozgina saviyali narsa yozing!!! Muxlisning kommentimi bu?! Nima?! Rivojlaning yoki sohangizni almashtiring!!! Tarix kerakmi yoki kelejakka harakat... p.s. buyurtmani hidi kelmoqda...
+5   
22 oct 18:17:27
Кодиржон Жалилов
Paxtakordi chempionliklarini soxtalik bn qulga kiridgan deydigan aqlilar isbot daliling bulsa gapiriwgin yo nima tepasida turganmidlaring dalilaring yuq bu aniq ewitikda odamlar gapiryabtiku degan gapdi ayolar xotinchaliwlar qiladi xa wunaqaman deydigsn bulsalaring wimdi echib iwton lozim kiyginda bemalol gapiruriwgin yarawadi silarga paxtakoedi giybatini qilguncha uzlaringdi kamandalaringdi uyinini jimgina kurlaring bir hovuch stadion tulmidimi yutqazadimi yutadimi bu bizi jamoa paxtakor eriwgan yutuqdi yarmini yarmini yutvolsin wunda balkim gapirsalaring arzir
+5   
22 oct 17:15:45
Azamat Turgunov
Xurmatsiz oʻziyam gapiyam bir tiyin jurnalistu muxlisla uchun yozilgan maqola. Futbol xamma joyda rivojlanvotti buni koʻzila koʻrmayaptimi? Yaponiya 8 ta gol uradigan terma jamoadan xozir qaysi darajaga chiqti? Xamma oʻylab oʻynidigan termaga aylandi kere boʻsa. Bizayam rivojlandi vaxt oʻtgani sayin nimaga Iroq klublari rivojlanishi keremas aynan sila uchun. Keyin aynan Paxtakorri axvolini deyarli xamma biladi ishlari yaxshimasligini bor oʻyinchilari bilan oʻynavotti yana nima qilish kere ?!
+4   
22 oct 18:42:44
Bahodir
Мантиқ излаямман хозир мақоладан
Мақола ёзаётганда бундай бу тарихга ҳам қараб қўйиш керакда, ахир. Доим йирик хисобларда ютиб келганмиз дебдилар. Пахтакор 0:1 Ал-Завра (2005)
Ал-Завра 2:1 Пахтакор (2005)
Аслида Мехмондан очко билан қайтиш нормал холат қўлингиздаги чўпни ташанг Хайрулло ака ишончим комил пахтакор кейинги этапга ўтади шу "кучсиз" холатида хам.
+3   
22 oct 20:07:40
Шах
Хурматли журналистлар уйгонинглар бир еки иккита кучли футболчига суяниб уша ледирлар атрофида уйин курилиб уйналадиган услиблар 20чи асрларда колиб кетди, хозир 21чи аср, хозирги пайтда кайси жамоада жамоавий уйин яхши шакиланган булса уша жамоа уйинда устинликни кулга олябди, масалан кечаги ал шорта бутин уйин давомида пахтакордан устин уйнади, улардан бирорта футболчини мана шу футболчи яхши уйнаркан ракиларни хар бир хужим шу футболчи оркали амалга ошди дея оласизларми?йук албатта, уларда жамоавий уйин зур шакиланганини курдек хаммаси тезкор бир бирини яхши тушиниб уйнайдиган боллар экан, тугри хужим чизиги мактагулик эмаскан, кискаси 1та футболчига суяниб уйналадиган услибни хозирги замон футболида осонлик билан йопиб ташлашади, уша ледирни йопишса вес жамоани уйини ковушмай колади, хайрула холиков дегани халиям отам замонидаги услиблар орзусида яшаб юрган куринади, ШОНЛИ ПАХТАКОР деган жойига шунчаки кулиб куйгинг келади одамни, ШОНЛИ булиб нима килган? вес Азияни титратганми? нари булса хакамларни ердами билан кетма кет 5-6 марта театр лигамизда чемпион булган, шуни учун ,,шонли" дейиш керайми?
+3   
22 oct 19:41:54
black wolfe
Bu "maqolani" yozgan odam yoki futbolni tushunmaydi yoki Paxtakor dushmani.Xozirgi xolati uchun Paxtakorni natijalari juda yaxshi.Klub ichki chemionatda to'rtinchi o'rinda va kotta extimol 2 yoki kamida 3 o'rinni olishini xamma biladi.Chunki ko'rinib turibdi Paxtakor sezon oxirida temp qo'shdi.Chempionlikka yetmasa xam lekin medal naqt.Tarkib ancha yangilandi,yoshlar keldi.Bir birini tushunishga vaqt kerak.Xamma klublarda pasayish o'sish bo'ladi.Eng kerelisi Paxtakorda g'alaba uchun ishtiyoq bor,kelgan bolalar yomon emas,klub strukturasi zo'r.Nolish keremas shukur qilish kere 20 yil oldin Paxtakor ichki chempionatta xamma kublarni pistadek chaqardi endi bizdayam futbol o'sdi.Boshqa klublarimizam rivojlandi.
+3   
22 oct 18:12:17
Привет
Биз фақат ўтмишимизни мақтаб юраверамиз, бошқа давлатлар ўтмишни унутиб, фақат келажак хакида бош қотиришмокда ўтган кунларимизни ошириб тошириб гапириб юраверсак эртага Осиёнинг ўртамиёна командалари қаторидан мустахкам жой эгаллашимиз турган гап !!!
+2   
22 oct 19:38:02
Azizбек Азиз
Зато бизда "Бунёдкор" стадион бор...
+1   
23 oct 10:29:28
bishoves
Reply to comment by Ulugbek. Manchester United
Дўстим Пахтакорни хурмат қиламиз. Осиё ва жахон миқёсида яхши ўринлар олишини хохлаймиз. Лекин нотўғри ахборот тарқатманг Нефтчи 1995 йилда очлда яхши иштирок этган Насаф 2001-2002 мавсумда ОЧЛда ярим финалга иштирок этган. Ўзбекистон байроқдорлари фақат Пахтакор ва Бунёдкор эмас. Кам бюджетли Насаф ва Нефтчи хам. Хақиқатга яқин ёзипти мақолани. Ироқ клубини хам юлдузлари йўқ. Шортани ютаоларди Пахтакор лекин ишончимизни оқламади кайфиятни тушуриб юборди. СИЗ хурсанддирсиз лекин ман каттиқ хафа бўлдим. Ғалаба кутгандим Пахтакордан!
Насаф ҳеч қачон ОЧЛнинг ярим финалига чиқмаган. ОЧЛ ярим финалига 2 марта Пахтакор ва 2 марта Бунёдкор чиққан. Супер командалар.
+1   
22 oct 23:56:40
Davronbek Abduvaliev
Бизда коррупсия ва монополия мавжуд экан футбол тугул, бошқа сохаларни хам ривожланишига йўл қўймайди.
+1   
22 oct 23:56:11
Davronbek Abduvaliev
Бизда коррупсия ва монополия мавжуд экан футбол тугул, бошқа сохаларни хам ривожланишига йўл қўймайди.
+1   
22 oct 20:43:05
Ulugbek. Manchester United
Reply to comment by Dilmurod Umarov
Tavba Paxtakor hamma futbolchilarni yig'ishtirib olsa ham yomon,akademiya futbolchilari bilan o'ynasa ham yomona sizlarga.O'zbek futboliga ham Saudiya Arabistonidek pullar kiritilsa,ulardagi kabi futbolchilar olib kelinsa,o'zbek klublari ham OCHL da "yorib" tashlaydi.O'zi faqatgina Paxtakor va Bunyodkor jamoalarigina OCHL da yarimfinalga qadar yetib borgan,qolgan klublarimiz esa saralashdan ham o'ta olishmagan.Shunday bo'lsa ham bu negativchi muxlislar va jurnalistlar Paxtakor jamoasini yomon ko'rishadiya.Ularning yomon ko'rishini sababi esa Paxtakor klubi ular muxlislik qiladigan va viloyatining bosh jamoasi hisoblangan klublarni chempionatda ham,kubokda ham,superkubokda ham juda ko'p marta "itargani"dir
Дўстим Пахтакорни хурмат қиламиз. Осиё ва жахон миқёсида яхши ўринлар олишини хохлаймиз. Лекин нотўғри ахборот тарқатманг Нефтчи 1995 йилда очлда яхши иштирок этган Насаф 2001-2002 мавсумда ОЧЛда ярим финалга иштирок этган. Ўзбекистон байроқдорлари фақат Пахтакор ва Бунёдкор эмас. Кам бюджетли Насаф ва Нефтчи хам. Хақиқатга яқин ёзипти мақолани. Ироқ клубини хам юлдузлари йўқ. Шортани ютаоларди Пахтакор лекин ишончимизни оқламади кайфиятни тушуриб юборди. СИЗ хурсанддирсиз лекин ман каттиқ хафа бўлдим. Ғалаба кутгандим Пахтакордан!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика