Latest news

20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  2 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  2 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  4 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  17 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  5 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  9 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3

"Пахтакор" - "Насаф". Тошкентда дарвозаларга 7та гол урилган учрашувни ёдга оламиз News

"Пахтакор" - "Насаф". Тошкентда дарвозаларга 7та гол урилган учрашувни ёдга оламиз

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" қарама-қаршилиги турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланади.

"Пахтакор" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув ҳеч қачон оддий даражада кечмаган. Муҳимлилик даражаси доим юқориб бўлиб келган. Тошкентда эса "Насаф"га ҳеч қачон осон бўлмаганини айтиш мумкин. Қарши клуби шу кунгача пойтахтда фақат 2 маротаба ғалаба қозонгани мисолдир. Жамоаларнинг пойтахтдаги илк тўқнашуви 1997 йилги мавсумда рўй берган бўлиб, ўшанда дарвозаларга 7та гол урилганди. 

"Пахтакор" - "Насаф" 4:3

05.10.1997. 28-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 6 000 томошабин

Ҳакам: Алексей Пивоваров

Голлар: Афзал Азизов, Дилмурод Назаров, Дилмурод Назаров, Ёрқин Назаров - Рўзиқул Бердиев, Александр Борисов, Зафар Холмуродов

"Пахтакор": Алексей Рошин, Мурод Алиев (Станислав Моргулис,77), Андрей Микляев, Владимир Бунтов (Афзал Азизов, 22), Собир Ходиев, Андрей Стрелцов, Андрей Акопянц, Ёрқин Назаров, Мурод Отажонов, Самад Нарзиқулов (Нўъмон Нурматов,57), Дилмурод Назаров

"Насаф": Олег Қаҳҳоров, Вадим Гришин (Шуҳрат Асатов,78), Шуҳрат Тошпўлатов, Нурали Султонов, Бахтиёр Холиқов, Рўзиқул Бердиев, Шавкат Саидов, Рустам Орипов, Асрор Алиқулов, Александр Борисов (Зафар Холмуродов,80), Бахтиёр Давлатов


1997 йилги мавсум "Насаф" учун Суперлигадаги (Олий Лига) илк дебют мавсум бўлган. Ўша йили 18та жамоа иштирок этган чемпионат баҳсларида "Насаф" 6 ўринни, "Пахтакор" 5 ўринни эгаллаган эди. Чемпионлик МҲСК, кумуш медаллари "Нефтчи"га, бронза "Навбаҳор"га насиб қилган. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика