Latest news

07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  49 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  12 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  7 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  73 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  16 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда" News

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"

Хабарингиз бор, эртага, 4 февраль куни "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур беллашувдан олдин матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббий Педру Морейрага ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳ бўлди.

"Биз мазкур учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бир ой янги мавсумга ҳозирлик жараёнида бўлдик. Машғулотларда имкон қадар ишладик. Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди. Рақиб эса мавсумининг қизғин палласида. Бизни кескин баҳс кутиб турибди. Яхши ўйин намойиш қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.

Рақибни ўрганиб чиқдик. "Гарафа" яхши савиядаги футболчиларга эга жамоа. Португалиялик мураббий Педру Мартинс бошчилигида улар ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Рақибимиз жуда кучли жамоа", - деди мураббий.

"Туркиядаги йиғинда бир ой машқ қилдик. Ўйлашимча, жисмонан ва руҳан ўйинга тайёрмиз. Жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Эртага муҳим беллашув бўлади. Биз майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Уйга ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз.

"Гарафа" яхши шаклланган жамоа, таркибида кўплаб хорижлик ва маҳаллий юқори савияли футболчилар бор. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Имкон қадар энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз", - деди Игорь Сергеев.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика